An Sen Nam
| Ан Сен Нам | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-июл 1912-йил Шимолий Ҳамгёнг вилояти, Корея |
| Вафоти |
8-январ 1997-йил (84 ёшда) Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Ан Сен Нам (1912-йил 7-июл, Шимолий Ҳамгёнг вилояти, Корея – 1997-йил 8-январ[1]) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Будённий колхози агрономи. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949).
Ҳаёти
Ан Сен Нам 1912-йилда Кореянинг Шимолий Ҳамгёнг вилоятида деҳқон оиласида туғилган (совет ҳужжатларида – 1914-йилда Приморск вилояти Хабаровск тумани Самир қишлоғида туғилган[2]). 1928-йилдан Хабаровск вилоятининг Самир қишлоғидаги „Красний Восток“ колхозида агроном, тракторчи, омборчи бўлиб ишлаган. 1935-йилда ўрта мактабни тугатган.
1937-йилда Шимолий Қозоғистон вилоятига сургун қилинган. Петропавловск вилоятидаги „Красний Восток“ колхозида ҳисобчи, бригадир бўлиб ишлаган (1937—1944). 1940-йилда КПСС(б) сафига қўшилди. 1944-йилда Тошкент вилоятига кўчиб ўтиб, Қуйи Чирчиқ тумани Будённий номидаги колхозда бригадир, агроном бўлиб ишлаган (1944—1953).
1948-йилда илғор агротехника усулларини қўлланиши натижасида Будённий колхозидаги 40 гектар майдондан ўртача 82 сентнердан шоли йиғиб олинди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1949-йил 18-майдаги фармони билан у Ленин ордени ва "Ўроқ ва „Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
1953-йилдан Тошкентдаги колхоз раисларини тайёрлаш бўйича ўрта қишлоқ хўжалиги билим юртида ўқиган, сўнгра Қуйи Чирчиқ вилоятидаги Будённий колхозида агроном бўлиб ишлаган. 1958-йилда шу колхозга раис этиб тайинланди. 1960-йилдан Қуйи Чирчиқ туманидаги Ленин номидаги колхоз агрономи, 1962-1990-йилларда Оққўрғон туманидаги „Заря комунизма“ колхозида катта агроном бўлган.
Халқ хўжалиги ютуқлари Бутуниттифоқ кўргазмасида бир неча бор қатнашган.
1970-йилларда халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига депутат этиб сайланган.
1997-йил июн ойида вафот этди. У Қуйирчиқ туманидаги „Гулистон“ (собиқ „Коммунизм тонг“ колхози) колхози қабристонига дафн этилган.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони
- Ленин ордени
- Октябр инқилоби ордени (1978)
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1972)
Адабиётлар
- Музалевский М. В. Герои Социалистического Труда. Биобиблиографический словарь. — М.: РИЦ «Кавалер», 2008. — Т. 2. — 200 с.
- Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
- З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда — казахстанцы, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
- Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Советские корейцы Казахстана, Алматы, 1992
- Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
- Кан Г. В., История корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
- Ким Г. Н., Мен Д. В., История и культура корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
- Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999
Манбалар
- ↑ „Герой Социалистического Труда Ан Сен Нам“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 18-ноябр 2023-йил.
- ↑ Герман Ким, Герой Социалистического Труда Ан Сен Нам