Анабар — Саха (Якутия) Республикасидаги дарё. Узунлиги 939 километр, ҳавзасининг майдони 100 минг километр². Ўрта Сибир ясси-тоғлигининг шимолидан бошланиб, дастлаб тилоғочли ўрмон-тундрадан оқади. Қуйи оқимида Анабар водийси кенгаяди ва Шимолий Сибир пасттекислигини кесиб ўтиб, Лаптевлар денгизига қуйилади. Ўртача сув сарфи 610 м³/сек. Сентабр охирида муз-лаб, июн бошларида муздан бўшайди. Катта ирмоқлари: Кичик Куонамка ва Ужа. Анабарда ряпушка, омул каби баликлар бор. Қуйи қисмида кема қатнайди. А. ҳавзасида олмос конлари топилган.

Анабар
Тавсиф
Узунлиги 939
Майдони 100 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия
Минтақа Саха

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил