Анабиоз (юнонча. анабиосис — тирилтириш, ҳаётга қайтариш) — организмнинг ҳаёт жараёнлари (моддалар алмашинуви ва бошқалар) жуда секинлашган, яъни унинг тириклиги сезилмайдиган даражага ўтган ҳолати. Анабиозни биринчи марта 1701-йилда голланд биологи Анабиоз Левенгук ҳашаротларда аниқлаган. Анабиоз организмлар ривожланишининг турли босқичларида яшаш шароитининг кескин ёмонлашиши (паст ҳарорат, қурғоқчилик) туфайли содир бўлиши мумкин. Анабиоз эволюция давомида организмнинг ноқулай ташқи муҳит шароитига мослашувидан иборат. Анабиоз кўпчилик организмларнинг ривожланиши жараёнида нормал ҳолат ҳисобланади. Масалан, бактериялар ва замбуруғларнинг спораси, ўсимликларнинг уруғи, бир ҳужайрали ҳайвонларнинг систаси анча узоқ муддат давомида тириклик хусу-сиятини сақлаб қолиб, қулай шароит туғилганида ҳаёт фаолиятини қайтадан бошлайди. А. ҳолатида умуртқасиз ҳайвонлар (гидралар, чувалчанглар, мол-люскалар, ҳашаротлар) ўз танасидаги сувнинг 1/3, ҳатто 1/2 қисмини йўқотади. 0°дан паст ҳароратда сут эмизувчиларнинг қишки уйқуси ҳам А.га ўхшаб кетади. Лекин А. моддалар алмашину-вининг кескин пасайганлиги билан карахтлик ва қишки уйқудан фарқ қилади. А. ҳодисасидан тирик қуруқ ваксиналар тайёрлашда, тўқима ва органларни кон-сервация қилишда кенг фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил