Anadan
Анадан (арабча: عندان) Сурияда жойлашган шаҳар. Ҳалабдан 12 км шимолда, Ҳалаб — Газиантеп халқаро йўлида жойлашган. Шаҳар Ҳалаб муҳофазасининг Симеон тоғи округи таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Анадан аҳолиси 11 918 кишини ташкил қилган[1].
Анадан عندان | |
|---|---|
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Ҳалаб |
| Округ | Симеон тоғи округи |
| Назорат |
|
| Аҳолиси (2004) |
11 918 |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Шаҳар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, дон, дуккакли экинлар, зайтун ва турли хил мевалари билан машҳур. Анадан шаҳри атрофи текислик бўлган тепаликда қурилган. Ҳозирда Анадан шаҳрида ўн учта масжид, бир нечта бошланғич мактаб, битта ўрта мактаб ҳамда ўғил ва қизлар учун алоҳида юқори мактаб мавжуд.
Айюбийлар даврида, 1220-йилларда, суриялик географ Ёқут Ҳамавий Анаданга ташриф буюрган ва уни „Авасим вилоятининг Уртик кураҳ округи таркибидаги Қиннасрин яқинида жойлашган қишлоқ“ дея та’рифлаган. 13-асрга оид Марасид рўйхатида бу жой Ҳалабнинг шимоли-шарқида жойлашган қишлоқлар қаторида тилга олинган[2].
Сурия фуқаролар уруши
Анадан жанги Сурия фуқаролар уруши даврида, 2012-йилнинг 29-30-июл кунлари Анадан шаҳрида юз берган. Президент Башар Асад ҳукуматига қарши қўзғолон даврида Сурия ҳарбий кучлари Анаданга кучли артиллерия ҳужумлари уюштирган. Натижада, мухолифат манбаларининг ма’лумотларига кўра, Анадан шаҳрининг деярли барча аҳолиси, тахминан 30 минг киши, қочиб кетишга мажбур бўлган. Натижада, Реутерс агентлигининг мухбири Сулаймон ал-Холидий Анаданни „арвоҳ шаҳар“ дея та’рифлаган. Амнестй Интернатионал ташкилоти сун’ий йўлдош тасвирларини э’лон қилди. Бу тасвирлар қўзғолон пайтида Анадан шаҳри кучли артиллерия ҳужумларига дучор бўлганини кўрсатмоқда[3]. 2017-йил 24-январ куни Жабҳат Фатеҳ аш-Шом гуруҳи шаҳарни Аҳрор аш-Шом жангчиларидан тортиб олди[4]. 2020-йил 16-февралда шаҳарни Сурия араб армияси эгаллаган.
2024-йилги Шимоли-ғарбий Сурия ҳужуми вақтида Анаданни Сурия мухолиф кучлари эгаллаб олди.
Манбалар
- ↑ Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Алеппо Говернорате. (арабча)
- ↑ ле Странге, 1890, п. 394.
- ↑ „Сйриа Cонфлиcт: Анадан Турнед Инто Гҳост Тоwн Афтер Шеллинг“. Реутерс. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2012-йил 9-август). Қаралди: 2012-йил 27-август.
- ↑ „Жабҳат Фатеҳ ал-Шам лаунчес а генерал оффенсиве агаинст ребел гроупс ин Алеппо, Идлиб CС“ (2017-йил 24-январ). 2019-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-январ.