Анадир (чукча тили: Йъаайваам) — Россия Федерациясининг Магадан вилояти Чукотка мухтор округидаги дарё. Узунлиги 1150 км. Ҳавзасининг майдони 191 минг км². Анадир ясси тоғлигидан бошланиб, Беринг денгизининг Анадир қўлтиғига қуйилади. Бош қисмида тоғлар орасидан, қуйироқда текисликдан оқади. Ўртача сув сарфи 1680 м³/сек. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қишда музлайди. Энг катта ирмоқлари: чапдан — Белая, Танюрер, ўнгдан — Яблон, Еропол, Майн. А.да 570 км масофада кема қатнайди. Қуйи оқимида балиқ овланади. 1648-йилда сайёҳ С. И. Дежнёв Анадирнинг қуйилиш еригача етиб борган.

Анадир
Тавсиф
Узунлиги 1 150
Майдони 191 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил