Анафора (такрор) – шеър ёки банддаги мисра, гапларнинг бошидаги сўз ёки сўз бирикмасининг бошқа мисралар бошида айнан такрорланиб келиши.

Мисол:

Энди одам қулдек сотилмас,
Энди одам ўтга отилмас,
Энди унга қафас бўлмас жон,
Энди дунё бўлмайди зиндон.

(Ҳамид Олимжон „Зайнаб ва Омон“даги Собир гапи)

Ушбу бадиий санъат усули мисра, матн бошидаги сўзнинг параллел ҳолда такроридан иборат бо’либ, нутқ фигураси термини билан ҳам қўлланиб келинмоқда. Айрим манбаларда эса анафора бошланғич со’з такрори деб ҳам қўлланади. Бошланғич со’з такрори со’зловчининг ҳаяжони ва диққати қаратилган тушунчани ко’рсатади ва ифодалиликни оширади, параллелизмни мустаҳкамлайди.

Таърифлар

Анафора термин сифатида ҳам бир қатор тилшунос олимларнинг ҳам диққатини ўзига қаратган ва улар бу сўзни юқоридаги маълумотларга қарама-қарши бўлмаган изоҳлар билан таърифлашган. Жумладан, А.Ҳожиевнинг анафорага берган таърифига эътибор қаратадиган бўлсак, у қуйидагича: „Анафора (юн.анапҳора – юқорига чиқариш). Параллел тузилган нутқ парчалари (мас., мисралар) бошида айнан бир унсурнинг такрорланишидан иборат услубий қо’лланиш. Зид. Эпифора“. „Анафора – шеърий мисраларнинг бошида ёки насрий асардаги гапларнинг олдида бир хил жаранглаган товуш, оҳангдош со’з ва ибораларнинг такрорланиб келиши“. Бундан ташқари, яна бир олим У.То'йчиев анафора (бошланғич со’з такрори)нинг фонетик, лексик, синтактик, строфик каби турларини бир-биридан фарқлайди. Ушбу таҳлиллар билан чекланиб қолмаслик учун уларнинг қаторини яна қуйидаги талқин билан то’лдирилиши мақсадга мувофиқ: „Анафора (гр. анапҳора-юқорига чиқариш со’зидан) – стилистик фигуралардан бири бо’либ, мисраларнинг бошида ёки прозаик бадиий асарлардаги гапларнинг олдида бир хил жаранглаган товуш, оҳангдош со’з ёки ибораларнинг такрорланиб келиши“. Шундай қилиб, анафора мисралар бошидаги ёки насрий асарларда жумлалар олдидаги товуш, со’з ва со’з бирикмаси такроридир[1].

Қўлланилиши

Анафора бадиий санъатининг қўлланилишининг асосий сабаби агар назмда бўлса, яъники шеърда қўлланадиган бўлса, у қуйидаги вазифаларни бажариши мумкин.

  • шеърий матннинг аниқлиги ва ритмини кўтаради
  • оҳангдорлик ва ифодалилик даражасини оширади
  • таъсирчанлигини оширади
  • шеърнинг ёд олиниши ва қўлланилиш ҳолатларини осон қилади.

Анофара шеърий матн, қолаверса, бадиий асарлар яъни достонлар, қиссалар, ҳикоялар, романларда ҳам қўлланиши мумкин. Анафоранинг бадиий асарда қўлланилиши, асарга қуйидагича мазмун бағишлаши мумкин:

  • асарнинг лейтмотиви бўлиб хизмат қилади;
  • муаллифнинг ўзига хос ёзиш услубиятини намоён қилади;
  • асарнинг энг мазмунли, ўқувчи учун асар моҳиятини очишга кўмак берадиган қисмини ёритувчи бўлиб кўринадиган фикрлар таъкидланади.

Демак, анафора нафақат шеърий нутқда, балки жумлаларнинг қисмлари параграфлар бошида такрорланганда, услубий воситани насрда ҳам топиш мумкин экан. Насрий асарлардаги анафорага То'г'ай Муроднинг қатор асарларида дуч келишимиз мумкин.[2]

Яна шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, анафора омоним термин ҳисобланиб, шаклан ўхшаш бўлган терминни тилшуносликда ҳам кузатишимиз мумкин. Бу икки ҳодиса бир-биридан тубдан фарқ қилади. Тилшуносликдаги анафора бу олмошлар билан боғлиқ бўлиб, прагмалингвистика дарсликларида, қолаверса, мақола ва айрим тилшунослик китоблари орқали маълумотга эга бўлишимиз мумкин.

Манбалар

  1. ↑ Шофроқов, Абдишукур „Анафорартиcлеа ва унинг услубий хусусиятлари“. ҳттпс://т.ме/арес_уз. Аcадемиc Ресеарч ин Эдуcатионал Сcиэнcес (2023-йил март). Қаралди: 3-май 2024-йил.
  2. ↑ Мирзаева, Д.И „Инглиз ва о'збек тилида анафорани ифодалаовчи воситаларнинг лингвопрагматик ва лимгвокултурал таҳлили“. www.иупр.ру/. "Экономика и социум" №5(108)-1 2023. Қаралди: 3-май 2024-йил.

Адабиётлар

  • Ё’лдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. -Т.: Фан, 2007. -Б. 123.
  • Каримов С. Бадиий услуб ва тилнинг ифода тасвир воситалари. – Самарқанд: СамДУ, 1994. – Б. 140.
  • Рихсиева Г. Ше‟риятдаги гапларнинг актуал бо’линишида анафоралар о’рни: Филол. фанлари номзоди … дисс. автореф. – Т., 1999. – Б. 22.
  • То’йчиев У. О"збек адабиётида бадиийлик мезонлари ва уларнинг маромлари. – Т.:Янги аср авлоди, 2011.

Ҳаволалар