Ананас (Ананас) – ананасдошлар (Бромелиаcеаэ) оиласига мансуб ўтлар туркуми (уруғи). 5 – 6 тури маълум. Асосан, Америка қитъасининг тропик ҳудудларида ва Осиёнинг Филиппин, Тайван оролларида ўсади. Барглари қалин, узун, ханжарсимон. Экиладиган ананас (Сативус) Америка ва Тайвандан бошқа жойларда ҳам ўсади. Бу тўрнинг меваси қубба шаклидаги тўп мевадан иборат, оғирлиги 2 – 5 кг, туси сарғиш, хушхўр. Ҳўл мева ёки консерва ҳолида истеъмол қилинади. Баъзи турларининг баргларидан ипаксимон нозик толалар ҳам олинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил