Ананда Марга (“хурсандчилик йўли”) - Ҳиндистоннинг Бихар штатида 1955-йилда ташкил топган диний-шовинистик ташкилот. Унинг асосчиси - бенгаллик руҳоний (браҳман) Прабҳат Ранжан Саркардир. Ташкилот ғояси ёга ва тантра илоҳий билимни билиш воситаси деб қарашга асосланади. Ташкилот қат’ий тузилмага эга бўлиб, пирамида шаклида ташкил топган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 36.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.