Анапа – Россия Федерацияси Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1846-йилдан), Қора денгиз соҳилидаги болалар иқлимий ва шифобахш балчиқ билан даволовчи курорт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 56,7 минг киши (1992). Иқлими илиқ. Йиллик ўртача температура 11,6°, ёзи иссиқ. Шаҳар атрофида токчилик ривожланган. Анапада қишлоқ хўжалиги техникуми, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналаридан йигирув-тўқув фабрикаси, ўлкашунослик музейи, санаторийлар, дам олиш уйлари, она ва болалар пансионатлари бор. Милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларда Анапа ўрнида – Горгиппия антик шаҳри бўлган. Анапа археологик қазишлар ўтказилган жой – очиқ осмон остидаги музей.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил