Anapait
Анапаит, эскирган. син. таманит — фосфат синфига хосминерал, сувли темир ва калсий фосфати. Кимёвий формуласи : Cа 2 Фе 2+ [ПО 4 ] 2 4Ҳ 2 О. Таркиби (%): CаО — 28,18; ФеО — 18,05; П <суб ид="мwИг">2</суб> О <суб ид="мwИw">5</суб> — 35,67; Ҳ 2 О — 18.1. Сингония триклин.
Тарқалиши
Минерал жигарранг темир рудаси ичида шаффоф ялтирашга эга яшилсифат кристаллар кўринишида жуда кам учрайди. У биринчи марта Таман ярим оролининг жанубий қирғоғидаги (ҳозирги Краснодар ўлкаси, Россия) Железний Рог бурни яқинидан топилган ва 1902-йилда Артур Захс[1] томонидан Анапа яқинидаги худди шу ярим оролдан йиғилган коллексия материаллари қаторида тасвирланган. Унинг " анапаит ", " анапит " ва " таманит " деб аталиши ҳам мана шу жойларнинг географик номларидан келиб чиққан[2].
У сезиларли даражада катта бўлиб тўпланмаса ҳам, табиатда кенг тарқалган, Қрим (Керч), Италия, Испания, Германия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар ҳудудидаги конлардан оз миқдорда топилган[3].
Физик хусусиятлари
Зичлик — 2,81 г / см 3, қаттиқлик 3-4, чизиқларининг ранги оқ. Майдаланиш хусусияти мукаммал.
Анапаитнинг ранги (лимон ранги-яшилдан кўкимтир яшилгача) бир томондан заргарларни ўзига жалб қилиб келади, шу билан бир вақтда минерал заргарлик буюмлари учун кенг қўлланиладиган даражада етарлича қаттиқ эмас. Бу қимматбаҳо коллексион тош бўлиб, ундан амалий фойдаланишнинг бошқа ҳеч қандай усули йўқ.
Манбалар
- ↑ Сачс А. Üбер анапаит, эин неуэс калкеисенпҳоспҳат вон Анапа ам Счwарзен Меэре // Ситзунгсберичте дер Кöниглич Преуссисчен Академиэ дер Wиссенсчафтен. — 1902. — С. 18-21.
- ↑ „Анапаит в Геовикипедии“. 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-март.
- ↑ „Анапаите. Минерал Дата Публишинг“. 2012-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-май.
Ҳаволалар
- Геоwикипедиа-даги Анапаит[сайт ишламайди] Архивная копия (рус. )
- Анапаит, депозитлар ва фотосуратлар (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) Архивная копия (рус. )