Анастасия Чудная (20-январ 1928-йил, Андреев тумани, Новосибирск вилояти — ?) — сут соғувчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1966), КПСС аъзоси (1962)[1].

Анастасия Чудная
Таваллуди 20-январ 1928-йил
Вафоти номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Қишлоқ хўжалиги ходими, сут соғувчи
Унвони
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Анастасия Ивановна Чудная 1928-йил 20-январ Андреев туманида таваллуд топган. Чудная 1952-йилдан Ўзбекистон Чорвачилик илмий тадқиқот институтининг „Красний водопад“ тажриба базаси (қорамол фермаси)да сут соғувчи бўлиб ишлаган[2]. Бир неча йиллар давомида 170—200 бош сигирнинг ҳар биридан йилига 3500—4100 килограмм сут соғиб олган. Машинада сут соғиш бўйича Чудная ўзига хос мактаб яратган. Мактаб институт тажриба базасида 1966-йилдан ишлаб турган, мактаб Чудная номи билан аталган. Ўзбекистон КП 17-сездида ревизия комиссияси аъзоси, 18-сездда Ўзбекистон КП МК аъзоси. 6—7-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати (1963—1970-йиллар) бўлган. СССР Давлат мукофоти лауреати (1976). Ленин ордени, 2 та Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзСЕ 1979, с. 588
  2. ↑ „Чудная“ (рус тилида). 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.

Адабиётлар

  • Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ХИИ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1979 — 656-бет.