Анастигмат – тасвирнинг фақат сферик ва хроматик аберрация натижасида бузилиб чиқишинигина эмас, балки астигматизм (оптик тизимда тасвир нуқсонларидан бири) ҳодисасини ҳам бартараф қиладиган фотообектив. Анастигматда линзалар сифатли шишадан тайёрланади. Анастигмат техник ва бадиий фотографияда, кинематографияда кенг ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил