Анастомоз (юнонча „анастомосис“ – „туташиш“) – табиий тарзда ўзаро қўшилиш ёки уланиш, боғланиш. Масалан, бир қон томирининг иккинчиси билан қўшилиши. Жарроҳликда бирор ковак аъзони кесиб, иккинчисига улаш, меъданинг ичакка уланиши, яъни меъда-ичак анастомози[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил