Анатолий Николаевич Бабенко (русча: Бабенко, Анатолий Николаевич; 1951-йил 7-август, Макеевка, Сталин вилояти – 2014-йил 31-август) – совет футболчиси, дарвозабон позициясида ўйнаган. Украина ва Қозоғистон клубларида мураббийлик қилган.

Анатолий Бабенко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анатолий Николаевич Бабенко
Таваллуд санаси 7-август 1951-йил
Таваллуд жойи Макеевка, Донецк вилояти
Вафот санаси 31-август 2014-йил(2014-08-31)
(63 ёшда)
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
. Кировец Авангард
. ФC Шакҳтар Донецк
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1969 Кировец Авангард
1970—1971 CСКА (Киев)
1971—1973 Локомотив (Виннициа) 52 (0)
1974 Вулкан
1975 Пахтакор 3 (0)
1975—1976 ФC Звезда Перм 23 (0)
1977—1978 Торпедо Москва 0 (0)
1979—1981 ФC Кузбасс Кемерово 124 (0)
1982—1985 ФC Нйва Виннйциа 145 (0)
1986 Меллиоратор (Шимкент) 11 (0)
Бошқарган клублари
1987—1988 ФC Нйва Виннйциа
2004 ФC Шакҳтер Қарағанди
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Футболчилик фаолияти

Анатолий дастлаб ўзининг туғилган жойи Макеевкада, сўнгра қисқа муддат Донецкнинг Шахтёр жамоасида ўйнаган. 1969-йилни Авангард Макеевка жамоаси таркибида ўтказган. 1970—1971-йилларда Совет иттифоқи армиясида хизмат қилган даврида Киевнинг СКА жамоаси таркибида ўйнаган. 1971-йилда Павел Богоделов билан биргаликда Винницанинг „Локомотив“ клубига ўтган. Анатолий1974-йилда СССР иккинчи лигасининг бошқа би жамоаси, „Вулкан“ Петропавловск-Камчацкийклубида ўйнаган. У

Бабенко 1975-йил Тошкентнинг „Пахтакор“ клубида бошлаган, март ойида СССР кубоги доирасида „Металист“ жамоасига (4:1) қарши, чемпионатда эса учта ўйинда иштирок этган. 1975-йил икки давра бошланишидан аввал биринчи лиганинг бошқа бир жамоаси, „Звезда Перм“ га клубига ўтди. Дастлабки мавсумида майдонга тушмаган бўлсада, жамоадаги дебйитини 1976-йилда ўтказган. 1977-йил Москванинг Торпедо клуби таркибига ўтган. Москва жамоасида икки мавсум давомида асосий таркибда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Бу даврда кўричак туфайли жаррохлик амалиётини ўтказга. Кейинчалик Кемеровонинг „Кузбасс“ жамоаси таркибида биринчи лигада (1979—1981), иккинчи лигада „Нива Винница“ (1982—1985), „Мелиоратор Чимкент“ (1986) клубларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

1987—1988-йилларда „Нива“ жамоасининг мураббийи ва раҳбари. 2004-йилда – Қарағандининг „Шахтёр“ клуби бош мураббийи[1].

Анатолий 2014-йил 31-августда вафот этган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Тренери: Бабенко Анатолій (1951)“ (ук-уа). укр-фоотбал.орг.уа. 10 травня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 травня 2021.
  2. ↑ „ПАМ’ЯТІ АНАТОЛІЯ БАБЕНКА“ (ру-ру). винниcафоот.cом. 8 травня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 травня 2021.

Ҳаволалар