Анатолий Василевич Дё (1926-йил, Спасск-Приморский, Узоқ Шарқ ўлкаси, СССР – ?[1]) – Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги Димитров номидаги колхоз раҳбари. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951)[2].

Анатолий Василевич Дё
Таваллуди 1926-йил
Спасск-Приморский, Узоқ Шарқ ўлкаси, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Анатолий Василевич Дё 1926-йилда Узоқ Шарқ ўлкасининг Спасск-Приморский шаҳрида (ҳозирги Приморск ўлкасининг Спасск-Далний шаҳри) туғилган. Унинг миллати корейс[3].

1937-йилда вужудга келган вазият сабаб унинг оиласи Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманига кўчириб ўтказилган. У 1942-йилда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида ўрта мактабни тугатгач, Димитров колхозига ишга жойлашди. 1943-1946-йилларда меҳнат армиясида хизмат қилган[3]. .

Колхозга қайтиб, 1946—1956-йилларда бригада бошлиғи, ҳайдовчи, механизатор бўлиб ишлади. 1950-йилда унинг раҳбарлигидаги бир гуруҳ колхозчилар 10,1 гектар майдоннинг гектаридан 93,1 сентнердан яшил каноп поясидан ҳосил олдилар.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 17-июлдаги Фармони билан „1950-йилда колхозлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий етказиб бериш ва шартнома тузишни бажарганликлари, суғориладиган ерларда яшил каноп поясидан юқори ҳосил олганликлари, натура шаклида тўловлар амалга оширилганлиги, МТСнинг иши ва 1951-йил баҳорги экиш учун барча экинларни уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ унга Ленин ордени ҳамда „Ўроқ ва Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди.

Анатолий Василевич Дё 1956-йилгача колхозда ҳайдовчи, механизатор бўлиб ишлаган. 1957-йилда корейслар реабилитация қилингандан сўнг, у Сочига кўчиб ўтди ва Хостинский автопаркида ҳайдовчи бўлиб ишлади. Унинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ[3].

Анатолий Василевич Дё Ленин ордени (1951-йил) ва бир нечта медаллар билан тақдирланган .

Манбалар

  1. ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Герой Социалистического Труда Дё Анатолий“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Анатолий Дё“ (ру). Герои страны. Қаралди: 2020-йил 29-март.