Anbar
Анбар – 1) оқ ва қўнғир рангли мумсимон хушбўй модда. Уваланадиган мойли масса бўлиб, суюқланиш температураси 60°, сувда эримайди, спирт, эфир, ҳайвон мойларида яхши эрийди. Анбардан янгилигида нажас ҳиди келади; эскиргач, бу ҳид кўтарилиб, нозиқ ҳид қолади. Анбар денгиз ҳайвони – кашалот ичагидан олинади; кашалотлар яшайдиган денгиз ва океанлар юзидан (айниқса, Ҳинд ва Тинч океанларнинг соҳилга яқин жойларидаги сувдан) ҳам йиғиб олинади. Атир-упа саноатида ишлатилади. 2) Кўчма маънода (мушку анбар) – муаттар, хушбўй ҳид.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |