Anbar Otin
Ушбу саҳифани Анбар отин Фармонқул қизи билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
- Википедияда исми Анбар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Анбар Отин — қўқонлик шоира. У 1870—1906 йил оламдан коз юмган
Ҳаёти
Анбар Отин Фармонқул қизи Қўқонда камбағал косиб оиласида туғилган. Отаси Фармонқул асли Марғилонлик бўлиб, шоира Увайсийнинг жияни бўлган. Онаси Ашурбиби қўқонлик бир косибнинг қизи бўлган.
Ижоди
Анбар 7 ёшидан бошлаб ўз маҳалласидаги Дилшод отиннинг мактабида таълим олади. Навоий ва Увайсийларни устоз деб ҳисоблаган. 1905-йилда Анбар Отин девон тузиб, унга 41 ғазал, 4 мухаммас, бир қит’а, бир мустаҳзод ва шеърий таржимаи ҳолини киритган.
Анбар Отин — лирик шоира. Унинг лирикасида соф севги тараннум этилади. У аёл қалбини, ҳис-туйғуларини ўзига хос куйловчи шоира. Шоиранинг девони мавжуд.
Шоира ижодида ўз даврининг ижтимоий-сиёсий, социал муаммолари кўтариб чиқилган. Истиқболни куйловчи мавзулар кенг ўрин эгаллайди.
Асарлари
Асарлари: „Мушоира“ номли рисола, „Қоралар фалсафаси“ („Фалсафаи сиёҳон“), „Алифбо“, „Эй гўзал Фарғона, ўзинга кел энди шод қил“ ва бошқалар