Anbarsoy
Анбарсой — Самарқанд вилояти Хатирчи ва Иштихон туманлари ҳуду-дидаги сой. Шамолсой ва Чорвоқсой номлари билан Оқтоғнинг жануби-шарқий ён бағридаги 1150 м мутлақ баландликдан бошланади. Шамолсой дастлаб жанубий га томон оқади, Оқтош тоғининг шарқидан ўтиб Чорвоқсой билан қўшилгач, Зарбанд-сой номини олади. Зарбанд дарасидан чиққандан сўнг, А. деб аталади. Тошқин пайтларидагина Окдарёга етиб келади. А.нинг умумий уз. 20,5 км. А. водийсининг юқори қисми тор бўлиб, чуқур даралардан оқади, этакларида эса атрофдаги адир ва текисликларга қўшилиб кетади. А., асосан, ёғин ва булоқдан сув олади. Сув йиғадиган ҳавзасининг майдони 60,2 км². Зарбанд дарасида ўртача йиллик сув оқими 170 л/сек. А.нинг суви баҳор ойларида кўпаяди. А. ёқасида қишлоқлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |