Anca Todoni
Анcа Тодони (2004-йил 10-октябрда туғилган) — руминиялик теннисчи. WТА яккалик рейтингида 2025-йил 31-март куни 83-ўринни, жуфтлик рейтингида 2025-йил 27-январда 275-ўринни банд қилган[1]. Бу унинг спорт фаолиятидаги энг юқори натижалари ҳисобланади.
| Анcа Тодони | |
|---|---|
|
Тодони 2025-йилги Трансилвания очиқ турнирида | |
| Тўлиқ исми | Анcа Алехиа Тодони |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
2004-йил 10-октябр Тимишоаре, Руминия |
| Ишлатадиган қўли | Ўнг қўл |
| Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори | $663,482 |
| Яккалик баҳслар | |
| Жами титуллари | 4 та WТА Чалленгер, 5 та ИТФ |
| Энг юқори позицияси | № 83 (31-март 2025) |
| Жорий позицияси | № 265 (30-март 2026) |
| „Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари | |
| Аустралиан Опен | 1Р (2025) |
| Френч Опен | 1Р (2025) |
| Wимбледон | 2Р (2024) |
| УС Опен | Қ1 (2024, 2025) |
| Жуфтлик баҳслари | |
| Жами титуллари | 4 та ИТФ |
| Энг юқори позицияси | № 275 (27-январ 2025) |
| Жорий позицияси | № 702 (30-март 2026) |
| Сўнгги марта янгиланди: 11-август 2025. | |
Фаолияти
2024: WТА Тур, Катта дубулға ва топ-150 дебютлари, иккита WТА 125 унвони
Феврал ойида Анcа Тодони Трансилвания очиқ турнирида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди[2]. Спортчи мусобақанинг асосий тўр баҳсларида дебют иштирокини амалга оширди, бироқ биринчи даврада саралаш босқичидан ўтиб келган теннисчи Эрика Андреэвага ўйинни бой берди[3].
Апрел ойида дунё рейтингида 217-ўринда турган Тодони Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтказиладиган Cопа Cолсанитас турнирининг яккалик баҳслари асосий тўрида иштирок этиш учун саралаш босқичидан ўтишга муваффақ бўлди ва биринчи даврада Луcрезиа Стефанинини мағлуб этди[4]. Бироқ у кейинги ўйинда эса Cамила Осориога мағлуб бўлди[5].
Июн ойида спортчи Барида ўтказилган турнирда ўзининг илк WТА 125 унвонини қўлга киритди. Биринчи ва иккинчи давраларда у Фиона Ферро ҳамда Элвина Калиева устидан ғалаба қозонди. Чорак финал ва ярим финалда Эва Лйс ҳамда биринчи рақамда таснифланган теннисчи Надиа Подороскани мағлубиятга учратди. Тодони якуний финал ўйинида Панна Удвардйни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Натижада спортчи яккалик йўналиши бўйича рейтингда топ-150 таликка кириб, 2024-йил 10-июнда дунё рейтингида 136-ўринга кўтарилиб олди[6].
Жаҳон рейтингида 141-ўринда турган Тодони Wимбледон мусобақаси асосий тўр баҳсларида иштирок этиш учун саралаш босқичидан ўтиб, Катта дубулға турнирларидаги илк иштирокини ўтказди[7]. Мусобақада спортчи Олга Даниловиć устидан илк йирик ғалабасини қайд этди[8]. Иккинчи даврада иккинчи рақамда таснифланган Cоcо Гауффга ютқазиб мусобақани тарк этди[9].
Тодони Иаșи очиқ турнирининг иккинчи даврасига чиқди. Унинг илк рақиби Алиона Фалеи жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади, бироқ Тодони Олга Даниловиćга ютқазди[10].
Ноябр ойида Тодони Боливия очиқ турнирида иккинчи бор ўзининг WТА 125 унвонини қўлга киритди. Финал баҳсида у Эмилиана Арангони мағлубиятга учратди[11]. Спортчи кейинги ҳафта Колумбияда ўтказилган WТА 125 Cали очиқ турнирида ҳам яхши ўйин кўрсатиб, саралаш босқичидан чиқиб келган Мартина Окáľовá[12] ва Солана Сиэрра устидан ғалаба қилиб, чорак финалга чиқди[13]. Бироқ иккинчи рақамда таснифланган ва кейинчалик чемпионликни қўлга киритган Ирина-Cамелиа Бегуга ўйинни бой берди[14].
Манбалар
- ↑ „Анcа Тодони | Плаер Стац & Море – WТА Оффиcиал“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион.
- ↑ „Пҳотос: Тҳе плаерс cонтестинг тҳеир фирст WТА маин драw ин 2024“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион.
- ↑ „Эрика Андреэва дефеац wилд cард Тодони ин Cлуж-Напоcа опенер“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Теэнаге қуалифиэр Тодони топплес Стефанини ин Богота фирст роунд“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Ҳоме фаворите Осорио сурвивес стерн чалленге фром Тодони ин Богота“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Волйнец триумпҳс ат WТА 125 Макарска; Тодони wинс WТА 125 Бари“ (2024-йил 9-июн). Қаралди: 2024-йил 16-июн.
- ↑ „Wимбледон 2024'с Гранд Слам дебуц: Тодони, Стакусиc“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 24-октябр.
- ↑ „Wимбледон: Даниловиc гоэс доwн то Тодони ин фирст роунд“. Теннис Мажорс (2024-йил 1-июл). Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Cоcо Гауфф бреэзес инто Wимбледон тҳирд роунд, эасес паст Анcа Тодони“. теннис.cом. Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Иаси Опен: Даниловиc дисмантлес Тодони то мове инто ласт эигҳт“. Теннис Мажорс (2024-йил 23-июл). Қаралди: 2024-йил 29-август.
- ↑ „Тодони cаптурес сеcонд WТА 125 титле оф сеасон ин Санта Cруз“. Wомен'с Теннис Ассоcиатион. Қаралди: 2024-йил 4-ноябр.
- ↑ „Тодони доубле-багелс Окалова ат Cали Опен“. Теннис Мажорс (2024-йил 6-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-январ.
- ↑ „Cали Опен: Тодони эхтендс wиннинг стреак то севен анд реачед қуартер-финалс“. Теннис Мажорс (2024-йил 6-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-январ.
- ↑ „Cали Опен: Бегу реачес семи-финалс“. Теннис Мажорс (2024-йил 7-ноябр). Қаралди: 2025-йил 13-январ.