Andalib
Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712-1780) — Урганчда яшаб, ижод қилган туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, муҳаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва бошқа жанрларида ижод қилган. Алишер Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига муҳаммаслар боғлаган. Шеърларида инсоннинг замон, ҳаёт билан муносабатлари акс этган. Халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб, ҳис-туйғуларни содда ва равон ифодалашга эришган. 1200 мисрага яқин шеър ҳамда бир неча достонлари бизгача етиб келган. „Лайли ва Мажнун“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Юсуф ва Зулайҳо“, „Зайн ул-араб“, „Саъд Воққос“, „Бобо Равшан“, „Маликаи Меҳринигор“, „Ўғизнома“ каби достонларида мумтоз достончиликнинг энг яхши хусусиятлари мужассамлашган. „Насимий“ достонида озар шоири Имомиддин Насимий ҳаёти ва ижоди акс этган. Бобораҳим Машрабга тақлидан ёзган шеърлари ўзбек ва туркман халқларининг севимли қўшиқпарига айланган. Андалиб асарларининг қўлёзмалари ва тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади.
Ас: Лайли ва Мажнун, Ўзбек адабиё-ти, 4-жилд, 2-китоб, Т., 1960.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |