Andante
Qiyofa
Анданте (италянча: „анданте“, „андаре“ — одимлаш; бормоқ, юрмоқ) — 1) мусиқада ўртача тезликдаги суръат кўрсаткичи. Шошмасдан ва осойишта ижро этиладиган суръат[1][2];
2) мазкур суръатда ижро этиладиган мусиқа асари (масалан, Л. Бетховен — Фа мажор „Анданте фавори“си) ёки унинг қисми. Симфония, квартет, соната ва ҳоказоларнинг одатда иккинчи ёки учинчи қисмлари кўпинча анданте суръатида бўлади. Масалан, Мирсодиқ Тожиевнинг учинчи симфонияси (3-қисми), тўртинчи симфонияси (2-қисми), Мирҳалил Маҳмудовнинг „Наво“ симфонияси (1-қисми), Икром Акбаровнинг „Самарқанд ҳикоялари“ (1- қисми), биринчи квартети (2-қисми) ва бошқалар. Буларнинг барчасида анданте атроф қисмлар билан суръат жиҳатдан ва мазмунан кескин фарқ ҳосил қилади.
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |