Андава (форс-тож. андова, андо — сомонли лой суваш) — сувоқ ишларида сувалаётган сатҳни текислаш, силлиқлаш, рах чиқариш учун ишлатиладиган қурувчилик асбоби. Асосан темирдан (баъзан, тахтадан) узунлиги 30 — 40 см, эни 8 —10 см, қалинлиги 2 мм, уч томони энсизроқ қилиб ясалади. Ярим ей шаклидаги дастаси бўлади. Бундан ташқари, тунука қопланган катта Андава, катта силлиқлаш Андаваси, намат қопланган дюралюминийли кичик Андава, ташқи қирра Андаваси, ички қирра Андаваси, руста чиқаргич Андава, куракча Андава (мастерок), галтел Андаваси (ярим думалоқ Андава) каби хиллари бор. Катта юзаларни умумий силлиқлашда газчўп (катта ёғоч Андава)дан фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил