Андеррайтер (инг. ундерwритер) — 1) янги чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар (аксия, облигация ва бошқалар)нинг муайян миқдорини сотиб олиб, кейинчалик уни инвесторларга сотиш йўли билан жойлаштириш мажбуриятини оладиган кафил; 2) суғурта ишида суғурта компанияси томонидан хатарнинг барча турларини суғурталаш (қайта суғурталаш)га вакил қилинган шахс. Андеррайтер суғурта портфелининг шаклланишига жавоб беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил