Андезит (Анд тоғлари номидан) — эффузив ўрта тоф жинси. Асосан плагиоклаз, авгит ва бошқа минераллардан ҳамда вулқон шишасидан таркиб топган. Порфир ва афир структурали. Қадимги ва ҳозирги вулқонлардан оқиб чиққан лавали жинсларнинг асосий қисмини базалт билан Андезит ташкил қилади. Кислотабардош материал, қурилишда ишлатиладиган тош. Кам-чатка, Кавказ, Закарпате, Азов бўйида ҳамда Ўзбекистонда (Чатқол, Қурама, Қоржонтов, Султон Увайс тоғларида) учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил