Andoza:Bugungi Hadis:/2006-06-28
Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Алқамадан, у эса Ибни Мас'уддан (р.а.) ривоят этади.
Ибн Мас'уд айтдилар: «Жаброил (а.с) Пайг'амбаримизга оқ либосли ёш йигит суратида келди ва: «Ассалому алайка ё Расулуллоҳ!» деди. Пайг'амбаримиз (с.а.в.) саломга алик олдилар. Со'нг у: «Яқинлашсам, ё Расулуллоҳ», деди. Ҳазрати Пайг'амбаримиз (с.а.в.): «Яқинлаш (яқинроқ кел)», дедилар. У: «Ё Расулуллоҳ! Имон нима?» деди. Пайг'амбаримиз (с.а.в.): «Имон - Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, расулларига, яхшилик ва ёмонликнинг Аллоҳнинг тақдири ила бо'лишига ишонишдир», дедилар. У: «То'г'ри айтдингиз», деди. Биз унинг билгандек «то'г'ри айтдингиз» деганидан ажабландик. Со'нг у: «Ё Расулуллоҳ! Ислом аҳкомлари нима?» деди. Пайг'амбаримиз (с.а.в.): «Намоз о'қиш, закот бериш, ро'за тутиш, жунуб бо'лса, г'усл қилиш», дедилар. У: «То'г'ри», деди. Биз унинг билгандек «То'г'ри айтдингиз» деганидан ажабландик. Со'нг у: «Эҳсон нима?» деди. Пайг'амбаримиз: «Аллоҳ учун Аллоҳни ко'риб турганингдек амал қилмог'ингдир. Агар сен Уни ко'рмасангда, У сени ко'ради», дедилар. У: «То'г'ри айтдингиз», деди.У: «Қиёмат қачон бо'лади?» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қиёмат ҳақида савол со'ралган со'рагувчидан яхшироқ билмайди», дедилар. Со'нг у изига қайтди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уни хузуримга қайтаринг!» дедилар. Биз уни изладик, бироқ ундан асар ҳам ко'рмадик. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.)га айтдик. Пайг'амбар (с.а.в.) бизга: «У, Жаброил (а.с.) эди. Сизга динингизни о'ргатиш учун келди», дедилар.
Имоми А'зам Абу Ҳанифа «Муснад»
Андоза параметрлари
Ушбу андоза учун тавсиф берилмаган. Андозага изоҳ киритиб лойиҳага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андоза параметрларга эга эмас.
| Параметр | Тавсиф | Тури | Статус | |||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Но параметерс спеcифиэд | ||||||
| Юқоридаги ҳужжат Андоза:Бугунги Ҳадис:/2006-06-28/доc саҳифасидан олинган. Тажриба ўтказиш учун қумлоқ ва тест саҳифасидан фойдаланинг. Илтимос, туркумларни ҳужжат саҳифасига ва интервикиларни викимаълумотларга жойлаштиринг. Ушбу андоза осцаҳифалари. |