Andoza:Bugungi Hadis:/2006-08-2
Абу Ҳанифа (р.а.) айтдилар: «Биз Алқама ибн Марсад билан бирга ибн Рабоҳнинг ёнида эдик. Алқама ундан со'ради: «Эй Абу Муҳаммад, бизнинг диёрда инсонлар о'зларига иймонни да'во қилишмайди ва биз хақиқий мо'минмиз», дейишни о'зларига ма'қул ко'рмай, «Иншааллоҳ, биз мо'минмиз», дейишади У: «Уларга нима бо'лган? Нега «Биз мо'минмиз» демайдилар», деди. Алқама: «Улар агар биз о'зимизга ҳақиқий иймонни истасак, жаннатни о'зимизники қилган бо'ламиз, дейишади», деди. У: «Субҳаналлоҳ, бу шайтоннинг тузог'и ва ҳийласидир. Аллоҳ таолонинг энг улуг' эҳсони - имонни рад этишга ва Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатларига хилоф қилишга шайтон уларни ундамоқда. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобалари о'зларини ҳақиқий мо'минлигини айтишганларини ва буни Расулуллоҳдан (с.а.в.) нақл қилишганларини биламан. Уларга айтинг: «Биз ҳақиқатан мо'минлармиз», десинлар. Фақат: «Биз шубҳасиз жаннатийларданмиз», демасинлар. Чунки Аллоҳ таоло ко'к аҳлига ва эр аҳлига азоб беришни хоҳласа, азоб беради. Бу билан Аллоҳ уларга зулм қилмайди». Алқама: «Эй Абу Муҳаммад, ҳатто ко'з очиб юмганчалик вақт мобайнида ҳам исён этмаган фаришталарни, Аллоҳ азобласа уларга зулм қилган бо'лмайдими?» деди. Абу Муҳаммад: «Ҳа», деди. Алқама: «Бу бизларга жуда катта иш, биз буни қандай тушунамиз?» деди. Бунга жавобан Абу Муҳаммад: «Эй биродаримнинг о'г'ли, қадар аҳли ҳам худди мана шу о'ринда адашдилар. Сен уларнинг айтганларидан о'зингни тий. Зеро улар Аллоҳ таолони рад этувчи, Аллоҳ таолонинг душманларидир. Ҳақ субҳанаҳу таоло пайг'амбарига: «Энг мукаммал далиллар Аллоҳга оиддир. Шояд Аллоҳ хоҳласа, сизларнинг барчангизни ҳидоятга солган бо'ларди», дея марҳамат қилмадими?»деди. Алқама: «Ё Абу Муҳаммад! Қалбларимиздан бу шубҳани кеткизадиган этиб шарҳланг!» деди. Абу Муҳаммад: «Аллоҳ таоло фаришталарни тоатга ундаб, тоатни илҳом этиб, уларни тоатга раг'барлантириб тоатга буюрмадими?» дея со'ради. «Ҳа», деди Алқама. Шунда Абу Муҳаммад айтдики: «Бу Аллоҳ таоло уларга берган не'матлардир. Агар Аллоҳ таоло бу не'матларнинг шукрини улардан талаб қилса, бунга уларнинг кучлари этмас эди. (Шукрда) нуқсонга ё'л қо'йишарди. Аллоҳ таоло не'матларининг шукрини то'ла қилмаганлиги учун уларга азоб берса, зулм қилган бо'лмайди».
Имоми А'зам Абу Ҳанифа «Муснад»
Андоза параметрлари
Ушбу андоза учун тавсиф берилмаган. Андозага изоҳ киритиб лойиҳага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андоза параметрларга эга эмас.
| Параметр | Тавсиф | Тури | Статус | |||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Но параметерс спеcифиэд | ||||||
| Юқоридаги ҳужжат Андоза:Бугунги Ҳадис:/2006-08-2/доc саҳифасидан олинган. Тажриба ўтказиш учун қумлоқ ва тест саҳифасидан фойдаланинг. Илтимос, туркумларни ҳужжат саҳифасига ва интервикиларни викимаълумотларга жойлаштиринг. Ушбу андоза осцаҳифалари. |