Andre Hossein
Андре Ҳоссеин (франсузча: Андрé Ҳоссеин асл исми — Аминулла Ҳусейнов, тахаллуси — Андрé Госселаин; 1905-йил 2-феврал, Самарқанд, Россия империяси — 1983-йил 9-август, Париж) — асли озарбайжонлик бўлган франсуз бастакори ва скрипкачиси, актёр Роберт Ҳоссеиннинг отаси.
| Андре ҳоссеин | |
|---|---|
| Таваллуди |
2-феврал 1905-йил |
| Вафоти |
9-сентябр 1983-йил (78 ёшда) Париж, Франсия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Бастакор |
Биографияси
1905-йилда Самарқандда[1][2] туғилган. Ўғлининг айтишича уларнинг миллати миллати озер бо'лган[2] . Отаси самарқандлик савдогар Аҳмад оға Ҳосеинов оиласида туғилган. Онаси — Рухият Ҳоссеинова бўлган. Оилада сўзлашув тили у болалигидан билган форс тили эди. У Рус ҳукумати томонидан белгилаб қўйилгандек Туркистондан Москвага ўқишга юборилган[1], Москвада скрипкадан сабоқ ола бошлайди. У ерда у православликни қабул қилган ва „Андре“ исмини олган[1] . 1922-йилда Москвадаги мактабни тугатгач, у Германияга жўнаган ва у ерда Берлиндаги тиббиёт факултетига ўқишга кирган, лекин тезда мусиқага қайтган: Штутгарт консерваториясида таҳсил олган, Артур Шнабел қўл остида пианино ва Вилгелм Клатте қўл остида композицияни ўрганган. 1927-йилдан у Франсияга кўчиб ўтган, Париж консерваториясида Ноэл Галлон (бастакорлик) ва Пол Видал (оркестр) билан бирга таҳсил олган, шунингдек, Алфред Кортот билан пианиночи сифатида таҳсил олган. 1927-йил 10-августда Парижда асли яҳудий миллатига мансуб бўлган Сороклик, 1917-йил октябр инқилобидан кейин оиласи Бессарабияни тарк этган пианиночи ва комедиячи театр актрисаси Анна Минковска (1904—1998) билан оила қурган. Умрининг охиригача Франсияда яшаган.
Оиласи
Опаси — Малаке Рожи, Манучеҳр Эгбал ҳукуматида Эрон соғлиқни сақлаш вазири бўлган ортопед ва травматолог Абдол-Ҳусайн Рожи билан турмуш қурган; уларнинг ўғли Парвиз Рожи (1936—2014), Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий даврида Эроннинг Буюк Британиядаги сўнгги элчиси бўлган[3][4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Розварин, Петр. „«Пессимист, полный оптимизма»“. «Время новостей» (2002-йил 19-март). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 Юлия Шигарева. „Робер Оссейн: «Нашу с Мариной Влади семью погубил русский быт»“. АИФ.РУ (2013-йил 28-август). 2018-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-июл.
- ↑ „Парвиз Раджи (обитуарй)“. 2018-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-сентябр.
- ↑ „Парвиз Раджи“. 2018-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-сентябр.