Andrew Johnson
Андреw Жоҳнсон (талаффузи: Эндрю Жонсон; 29-декабр 1808-йил — 31-июл 1875-йил) — 1865-йилдан 1869-йилга қадар Америка Қўшма Штатлари 17-президенти бўлган. У Абраҳам Линcолн ўлдирилганган пайтда вице-президент бўлгани ортидан президентлик лавозимини эгаллаган. Жоҳнсон Демократлар партияси аъзоси бўлиб, фуқаролар уруши ниҳоялангандан сўнг, президентлик лавозимига келган. У собиқ қуллар муҳофазаси кафолатисиз Бирликдан ажралиб чиққан штатларни қисқа муддатда тиклашни қўллаб-қувватлаган. Бу Республикачилар кўпчиликни ташкил қилган Конгресс билан зиддиятга олиб келди ва 1868-йили Вакиллар палатаси томонидан унга импичмент берилиши билан ниҳояланди. Сенатда унга оқлаб фақат бир овоз берилди.
| Андреw Жоҳнсон | |
|---|---|
|
Расмий портрет | |
| 17-Америка Қўшма Штатлари Президенти | |
|
Мансаб даври 15-апрел 1865-йил – 4-март 1869-йил | |
| Вице-президент | Йўқ |
| Ўтмишдоши | Абраҳам Линcолн |
| Вориси | Улйссес С. Грант |
| 16-Америка Қўшма Штатлари Вице-Президенти | |
|
Мансаб даври 4-март 1865-йил – 15-апрел 1865-йил | |
| Президент | Абраҳам Линcолн |
| Ўтмишдоши | Ҳаннибал Ҳамлин |
| Вориси | Счуйлер Cолфах |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
29-декабр 1808-йил Ралеигҳ, Шимолий Каролина, АҚШ |
| Вафоти |
31-июл 1875-йил (66 ёшда) Элизабетҳтон, Теннессеэ, АҚШ |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Демократлар партияси (тах. 1839–1864, 1868–1875) |
| Бошқа сиёсий бирлашмалари |
Натионал Унион (Миллий Бирлик) (1864–1868) |
| Бўйи | 178 см |
| Турмуш ўртоғи |
Элиза МcCардле Жоҳнсон (турм. 1827) |
| Болалари | Мартҳа Жоҳнсон Паттерсон, Чарлес Жоҳнсон, Марй Жоҳнсон, Роберт Жоҳнсон, Андреw "Франк" Жоҳнсон, Жр. |
| Ота-онаси |
|
| Касби |
|
| Имзоси |
|
Дастлабки ҳаёти
Жоҳнсон Шимолий Каролина штатининг Ралеигҳ шарида 1808-йилда дунёга келган. Унинг оиласи ўта қашшоқ бўлиб, у бирор марта мактабга бормаган. У Селбй исмли тикувчига тикувчиликни ўрганиш мақсадида шогирдликка тушган ва ёзма шартнома асосида унга хизматкорлик қилган. Шартномага кўра, у 21 ёшига қадар Селбй қўлида ишлаши зарур бўлган, бироқ Жоҳнсон унинг қўлида ортиқ ишлашни хоҳламайди ва акаси билан қочиб кетади[1]. У Теннессеэ штатининг Греэневилле шаҳрида ўз бизнесини бошлади ва шу шаҳарда Элиза МcCардле билан учрашиб, кейинчалик у билан турмуш қуришди. МcCардле силга чалинган бўлган. У Жоҳнсонга бехато ўқишни ўргатиб, таълим олишида кўмак берди, кейинчалик бу Жоҳнсоннинг сиёсатга киришига хизмат қилди. У 1834-йили 25 ёшида Греэневилле маёри лавозимини эгаллади. 1843-йилда Wашингтонда Вакиллар палатасига сайланди. 1853-йилда Теннессеэ штати губернатори лавозимига сайланди. Бу лавозимда икки йил муддат хизмат қилгандан сўнг, сенатор этиб сайланди ҳамда Wашингтонга қайтди. Жоҳнсон бу пайтда келиб, бой бўлди ва ўзи ҳам бир нечта қулларга эгалик қилди.
Манбалар
Адабиётлар
- Левине, Роберт С. Тҳе Фаилед Промисе: Реcонструcтион, Фредериcк Доугласс, анд тҳе Импеачмент оф Андреw Жоҳнсон (2021) эхcерпт
Ҳаволалар
| Викиомборда „Андреw Жоҳнсон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Андреw Жоҳнсон биографияси — Оқ уй (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-12-19 санасида архивланган) (ингл.)
- Андреw Жоҳнсон Натионал Ҳисториc Сите (ингл.)
- Андреw Жоҳнсон ҳақида — Конгресс кутубхонаси (ингл.)