Андреw Жамес Редмайне (1989-йил 13-январда туғилган) - австралиялик профессионал футболчи, А-лига чемпионати "Сидней" ФC клубида ва Австралия эркаклар терма жамоаси таркибида дарвозабон сифатида ўйнайди.

Андреw Редмайне
Редмайне плайинг фор Сйдней ФC ин 2022
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андреw Жамес Редмайне[1]
Таваллуд санаси 1989-йил 13-январ (1989-01-13) (37 ёш)
Таваллуд жойи Госфорд, Австралия
Бўйи 1.94 м (6 фт 4 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сйдней ФC
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005–2006 НСWИС
2006–2008 АИС
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007–2008 АИС 17 (0)
2008–2010 Cентрал Cоаст Маринерс 3 (0)
2010–2012 Брисбане Роар 2 (0)
2012–2015 Мелбоурне Cитй 48 (0)
2015–2017 Wестерн Сйдней Wандерерс 31 (0)
2017– Сйдней ФC 132 (0)
Миллий терма жамоа‡
2008–2009 Австралия У20 25 (0)
2010–2011 Австралия У23 6 (0)
2019– Австралия 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 26-май учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 25-сентябр учун)

Редмайне Госфордда дунёга келган ва ўзининг профессионал фаолиятини Cентрал Cоаст Маринерс жамоасида бошлашидан олдин Австралия Футбол Институти спорт дастурида ёшлар футбол жамоасида ўйнаган. 2010-йилда Брисбен Роарга кўчиб ўтгандан сўнг, Редмайне 2012-йилда Мелбурн Ҳеартга (ҳозирги Сити) кўчиб ўтади. 2015-йилда эса у Вестерн Сидней Уондерерсга ўтади.

Редмайне Австралия терма жамоаси сафида У-20, У-23 ва катта ёшдаги футболчилар тоифасида майдонга тушган.

Ёшлиги

Редмайне Австралиядаги Янги Жанубий Уэлс штатининг марказий соҳилидаги Госфорд шаҳрида туғилган.

Клубдаги карераси

НСWИС ва АИС

Редмайне дастлаб "Янги Жанубий Уэлс" спорт институтида ва Австралия спорт институтида ёшлар жамоаси сафида футбол ўйнаган. НСWИС бўйича Англияга қилган сафари натижасида Редмайне "Арсенал" да қисқа синовдан ўтди. Англияга кўчиб ўтиш бўйича берган таклифига қарамай, "Арсенал" унинг ўрнига 15 ёшли Wожcиэч Сзcзęснй билан шартнома имзолаганидан кейин у ўз таклифини қайтариб олди. Унинг АИС клубидаги фаолияти эса Виктория Премер-лигасидаги ўтказилган икки мавсумни ўз ичига олади[2].

Cентрал Cоаст Маринерс клуби

Редмайне Cентрал Cоаст Маринерс ёшлар жамоасида

Редмайне 2007-2008-йилги мавсумда А-Лига учун ўз шаҳрининг "Cентрал Cоаст Маринерс" клуби билан шартнома имзолади. Редмайне "Cентрал Cоаст Маринерс" клуби сафидаги дебют учрашувини 2008-йилнинг сентябрида ўтказди ва ушбу Перт Глори устидан ғалаба қозонилган баҳсда у жароҳат олган жамоадоши Марк Босничнинг ўрнига майдонга тушди. Редмайне клубдаги илк учрашувини ўтказганидан бир ҳафта ўтгач, Аделаида Юнайтед клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади[3].

Редмайне 2010-йил январ ойида Веллингтон Фениксга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган баҳс, унинг денгизчилар сафидаги сўнгги ўйини бўлди[4].

Брисбен Роар клуби

2010-йил 18-январда у Маринерсда мунтазам ўйин вақтини топа олмаганидан кейин Брисбен Роарга қўшилиши ҳақида хабар берди. Редмейн клубдаги дебютида 80-дақиқада дарвозабон Майкл Теоклитоснинг ўрнига майдонга тушди ва ўз майдонида "Голд Кост Юнайтед" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди[5]. У 2011-12-йилги А-Лигадаги тўлиқ мавсумнинг сўнгги ўйинида Брисбане Роар клуби учун иккинчи марта майдонга тушди ва ушбу баҳсда яна Голд Cоаст Унитед устидан ғалаба қозонди[6].

Мелбурн Ҳеарт клуби

2012-йилнинг 21-январида Мелбурн Ҳеарт Редмайнени 2012-2013-йилги А-Лига мавсуми учун биринчи трансфери сифатида э'лон қилди. 2013-йил январ ойида у "Нюкасл Жец" устидан қозонилган ғалабада "Мелбурн Ҳеарт" даги дебютини ўтказди ва кейинчалик клубда биринчи танлов "ўйинчиси"га айланди[7].

Халқаро карера

Редмайне 2011-йилда

Катта терма жамоаси

Редмайне Австралия терма жамоасига биринчи марта 2019-йил июн ойида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини учун, 2019-йилги А-Лига Гранд Финалидаги ўйинидан кейин чақирилган эди. У ўртоқлик учрашувида ўзининг дебют ўйинини ўтказишга муваффақ бўлди ва айнан ўша баҳсда Австралия терма жамоаси 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради[8].

2022-йил 13-июн куни Редмайне ФИФА Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи доирасида Перуга қарши ўйиннинг 120-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Шундан сўнг пеналтилар сериясида Редмайне Перуга қарши баҳсни муваффақиятли ўтказди ва Австралиянинг 2022-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланмасини та'минлаш учун муҳим бўлган пеналтини қайтаришга муваффақ бўлди[9]. Ўйиндан сўнг берган интервюсида Редмайне бу тактика бир неча ойлар мобайнида режалаштирилганлигини та'кидлади[10].

Карера статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Осиё Умумий
Лига тури Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
АИС 2007 Виcториан Премиэр Леагуэ 12 0 0 0 0 0 12 0
2008[11] 5 0 0 0 0 0 5 0
АИС 17 0 0 0 0 0 17 0
Cентрал Cоаст Маринерс 2008–09[12] А-Леагуэ 2 0 0 0 0 0 2 0
2009–10[12] 1 0 0 0 0 0 1 0
Cентрал Cоаст Маринерс 3 0 0 0 0 0 3 0
Брисбане Роар 2010–11[12] А-Леагуэ 1 0 0 0 0 0 1 0
2011–12[12] 1 0 0 0 0 0 1 0
Брисбане Роар 2 0 0 0 0 0 2 0
Мелбоурне Cитй 2012–13[12] А-Леагуэ 13 0 0 0 0 0 13 0
2013–14[12] 24 0 0 0 0 0 24 0
2014–15[12] 11 0 1 0 0 0 12 0
Мелбоурне Cитй 48 0 1 0 0 0 49 0
Wестерн Сйдней Wандерерс 2015–16[12] А-Леагуэ 23 0 3 0 0 0 26 0
2016–17 8 0 3 0 0 0 11 0
Wестерн Сйдней Wандерерс 31 0 6 0 0 0 37 0
Сйдней ФC 2016–17 А-Леагуэ 1 0 0 0 0 0 1 0
2017–18 28 0 5 0 6 0 39 0
2018–19 29 0 5 0 5 0 39 0
2019–20 27 0 1 0 2 0 30 0
2020–21 25 0 0 0 0 0 25 0
2021–22 16 0 4 0 6 0 26 0
2022–23 1 0 3 0 0 0 4 0
Сйдней ФC 127 0 18 0 13 0 164 0
Cареэр тотал 218 0 25 0 13 0 262 0

Халқаро

Австралия
Йил Ўйинлар Голлар
2019-йил 1 0
2020-йил 0 0
2021-йил 1 0
2022-йил 2 0
Жами 4 0

Ютуқлар

Брисбен Роар

  • А-Лига Премер-лигаси: 2010–11
  • А-Лига чемпионати: 2010–11, 2011–12

Сидней ФК

  • А-Лига Премер-лигаси: 2016–17, 2017–18, 2019–20
  • А-Лига чемпионати: 2016–17, 2018–19, 2019–20
  • ФФА кубоги: 2017

Австралия У20

  • У-19 ёшлар ўртасидаги АФФ чемпионати: 2008-йил

Индивидуал

  • ПФА А-Лигасининг энг яхши жамоаси: 2017–18
  • А-лигада йилнинг энг яхши дарвозабони: 2019–20
  • А-Леагуэ Алл Стар: 2022[13]

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Эгйпт 2009™: Лист оф Плаерс: Аустралиа“. ФИФА (2009-йил 6-октябр). 2009-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „2007 Виcториан Премиэр Леагуэ (Фохтел Cуп) Ресулц“. Озфоотбалл. Қаралди: 2014-йил 3-октябр.
  3. ↑ „А-Леагуэ 2008/2009 – Роунд 7 бетwеэн Аделаиде Унитед анд Cентрал Cоаст Маринерс ат Ҳиндмарш Стадиум“. ФоотбаллНеwс.cом.ау (2008-йил 3-октябр). Қаралди: 2014-йил 28-октябр.
  4. ↑ „Ифилл багс а доубле ас Пҳоэних беат Маринерс“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2010-йил 1-январ). Қаралди: 2014-йил 28-октябр.
  5. ↑ Монтеверде, Марcо. „Рутҳлесс Роар cелебрате А-Леагуэ Премиэр'с Плате wитҳ 4–0 wин овер Голд Cоаст Унитед он ретурн то Сунcорп Стадиум“. Ҳералд Сун (2011-йил 13-феврал). Қаралди: 2014-йил 28-октябр.
  6. ↑ Паcе, Даниэл. „Стуннинг лате стрике фром Георге Ламбадаридис ҳелпс Брисбане Роар то виcторй овер Голд Cоаст Унитед“. Фох Спорц (Аустралиа) (2012-йил 25-март). Қаралди: 2014-йил 28-октябр.
  7. ↑ Монтеверде, Марcо. „Формер сеcонд чоиcе Роар кеэпер Андреw Редмайне фаcес олд теамматес он сундай“. Ҳералд Сун (2013-йил 4-январ). Қаралди: 2014-йил 28-октябр.
  8. ↑ Wилсон, Жаcоб. „Редмайне: 'Ит'с а момент И'лл ремембер форевер'“. Соccероос.
  9. ↑ „Аустралиа вс. Перу - Фоотбалл Матч Суммарй - Жуне 13, 2022 - ЭСПН“ (эн). ЭСПН.cом. Қаралди: 2022-йил 13-июн.
  10. ↑ „Ҳоw тҳе Соccероос 'планнед' Редмайне'с ҳероиcс монтҳс ин адванcе“ (эн). соccероос.cом.ау. Қаралди: 2022-йил 14-июн.
  11. ↑ „2008 Виcториан Премиэр Леагуэ Ресулц“. Озфоотбалл. Қаралди: 2014-йил 3-октябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 12,5 12,6 12,7 „Андреw Редмайне (Wестерн Сйдней Wандерерс)“. Ултимате А-Леагуэ.
  13. ↑ Ҳаррингтон, Анна. „АЛМ ёунг гунс гет шот агаинст Барcелона“. Тҳе Cанберра Тимес (2022-йил 20-май). Қаралди: 2022-йил 20-май.