Андрей Акопович Акопянц ( 27-август 1977-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбек собиқ футболчиси, ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Андрей Акопянс
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Акопянс
Таваллуд санаси 1977-йил 27-август (1977-08-27) (49 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, СССР
Бўйи 1.69 м (5 фт 6 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996—1999 Пахтакор 109 (25)
2000—2005 Ростов 116 (5)
2006 Черноморец Новороссийск 30 (15)
2007 Дарида Минск Раион 13 (2)
2007—2008 Даугава Даугавпилс 21 (2)
2008 Пахтакор 15 (0)
2009 Динамо 24 (3)
2010 Низҳнй Новгород 37 (4)
2011 Луч-Энергия Владивосток 15 (2)
2011—2012 Факел Воронезҳ 26 (1)
2012—2013 Кҳимик Дзерзҳинск 23 (0)
2014 Бухоро 9 (1)
2014 Нефтчи 6 (0)
Миллий терма жамоа‡
1997 Ўзбекистон У-19 6 (3)
1998—2005 Ўзбекистон 40 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2015-йил 22-март учун)

Карера

Клуб

Ўзбек футболи тарбияланувчиси. У 4 йил давомида "Пахтакор" сафида тўп сурган ва Пойтахт жамоаси сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритган. 1999-йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. 2000-йилда Россия клубига ўтиш имконияти пайдо бўлган. Акопянс Россияда ўз футболчилик фаолиятини давом эттириш учун бир нечта танловга эга бўлган. Футболчиниг агенти „Криля Советов“ ва „Зенит“ билан музокаралар олиб борган, аммо охир-оқибат у „Росцелмаш“га етиб келган ва у билан мамлакат чемпионати ҳамда кубогида 120 дан ортиқ ўйин ўтказган. 2005-йил охирида Ростов билан шартнома имзолаган. Мавсум ўрталарида Андрейга уни узайтириш таклиф қилинган, аммо футболчининг ўзи жамоани ўзгартириш керак деб қарор қилган. 2006-йилда у Черноморец Новороссийскга кўчиб ўтган ва у ерда 15 та гол урган. 2007-йилда у дастлаб Латвиянинг „Даугава“, кейин эса „Дарида“да жамоаларида тўп сурган. 2008-йил ярим мавсумни ўзининг ватанининг жамоси „Пахтакор“да ўтказган ва биринчи марта Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндорига айланган. 2009-йил давомида у Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркибида ўйнаган. 2010-йилда у Нижний Новгород жамоаси футболчисига айланган. 2011-йилда „Луч-Энергй“ клубига ўтган. 2012/13-йилги мавсумда у ФНЛга кирган „Химик Дзержинский“ сафида ўйнаган[1][2].

Терма жамоада

1998—2005-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 40та ўйин ўтказиб, 6та гол муаллифига айланган[3].

Фаолият статистикаси

№ Сана Стаион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа
1. 03.12.1998 Чианг Маи, Таиланд Kuvayt 3-3 Ғалаба 1998-йилги Осиё ўйинлари
2. 05.12.1998 Чианг Маи, Таиланд Moʻgʻuliston 0-15 Ғалаба 1998-йилги Осиё ўйинлари
3. 07.12.1998 Ражамангала Стадиум, Бангкок, Таиланд Koreya Xalq Demokratik Respublikasi 4-0 Ғалаба 1998-йилги Осиё ўйинлари
4. 03.05.2001 Амман Интернатионал Стадиум, Амман, Иордания Turkmaniston 2-5 Ғалаба 2002-йилги Жаҳон чемпионати саралаш
5. 20.08.2003 Сконто Стадиум, Рига, Латвия Latviya 0-3 Ғалаба Ўртоқлик
6. 06.11.2003 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон Gonkong 4-1 Ғалаба 2004-йилги Осиё кубоги саралаш[4][5][6]

Ютуқлар

  • Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси: 1999-йил
  • Ўзбекистон чемпиони : 1998-йил
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2008-йил
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1997-йил
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2008-йил
  • Россия Иккинчи дивизионининг „Ғарбий“ зонаси ғолиби : 2012/13

Манбалар

Ҳаволалар