Андрей Владимирович Деркач (украинча: Андрій Володимирович Деркач; 1985-йил 28-май, Бориспол, Украина ССР, СССР) — украиналик футболчи, ярим ҳимоячи.

Таржимайи ҳоли

1985-йил 28-майда Борисполда туғилган.

Андрей Деркач „Борисфен“ клубининг футбол мактаби битирувчиси. Борисфен жамоаси таркибида у 2003-2004-йилларда Украина чемпионатида ўйнаган.

Андрей  Деркач Украина ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган. 2005-йилда у 4 та ўйин ўтказган.

"Шахтёр" га ўтишдан олдин у Россия Премиэр-лигаси клубларида тўпган[1]. 2005-йилда у "Шахтёр" билан шартнома имзолади[2]. Шахтёр таркибида 2005-2006-йилги Украина чемпионатида жамоа учун ўйин ўтказмади. „Шахтёр“даги омадсиз фаолиятидан сўнг у Украина чемпионатининг Биринчи лигасида бир қатор жамоаларда ўйнади.

„Зимбру“ (Молдова) жамоасида ўйнаган. Молдова клуби таркибида у УЭФА Европа лигасида дебют қилди. Европа лигасида жами 4та ўйин ўтказган[3]. 2012-йил декабр ойида Деркач Молдованинг 8 карра чемпиони бўлган клубини[4] тарк этди.

2013-йилда Деркач Полтава клуби сафида Украина чемпионатининг Биринчи лигасида ўйнаган[5]. 2015-2016-йилларда „Қизилқум“ таркибида тўп сурди.

2016-йилнинг августида 2014-йилда ўйнаган "Маш’ал" жамоасига қайтади[6]. 2017-йилда яна „Қизилқум“да ўйнайди.

Ютуқлари

  • Украина Биринчи лигаси ғолиби: 2008-2009-йиллар
  • Молдова чемпионатининг бронза медали совриндори: 2011-2012-йиллар

Манбалар

  1. ↑ „«Деркач уехал в ФК „Москву“»“. 2014-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-июн.
  2. ↑ „«Деркач подписал с „Шахтером“ пятилетний контракт»“. 2015-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-июн.
  3. ↑ „Андрей Деркач: статистика на Спорц.ру“
  4. ↑ „Андрей Деркач покинул «Зимбру»“. 2013-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-январ.
  5. ↑ „«Украинцы за границей: Золотой требл Тимощука с Баварией!»“. 2013-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-июн.
  6. ↑ „Павленко и Деркач перешли в Машал“. 2016-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-август.

Ҳаволалар