Andrey Markov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Андрей Андреевич Марков [1856.2(14).6, Рязан – 1922.20.7, Петроград] — рус математиги. Петербург Фанлар Академияси академик (1890). Петербург университетини тугатган (1878), профессор (1886). Марков эҳтимоллар назариясига катта ҳисса қўшган. У катта сонлар қонунини энг умумий шартларда исбот қилган. Марков фанга (ке-йинчалик унинг номи билан аталган – Марков занжирлари, Марков жараёнлари) махсус боғланишга эга бўлган тасодифий миқдорлар кетма-кетлигини киритган ва улар учун марказий лимит теоремани исбот қилган. Марков жараёнлари физика, техника, биология ва бошқа соҳаларда кўплаб татбиқ этилади. Марковнинг энг кичик квадратлар усулини асослашга бағишланган ишлари ҳам бор[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Марков Андрей Андреевич" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |