Андрей Владимирович Пятницкий (1967-йил, 27-сентябр, Тошкент[1]) —  ўзбек ва рус футболчиси, ярим ҳимоячи ва мураббий. СССР спорт устаси (1986-йил), СССР халқаро спорт устаси (1991-йил).

Андрей Владимирович Пятницкий
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Андрей Владимирович Пятницкий
Таваллуд санаси 1967-йил 27-сентябр (1967-09-27) (59 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Старт (Тошкент)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1983—1984 Старт (Тошкент) 2 (0)
1985 Пахтакор 21 (0)
1986—1987 CСКА Москва 32 (5)
1988—1991 Пахтакор 120 (25)
1992—1997 Спартак (Москва) 100 (17)
1992—1997 → Спартак-Д (Москва) 26 (5)
1998 Сокол (Саратов) 2 (1)
2001 Шатура КФК
2002 Сокол (Саратов) КФК
Миллий терма жамоа
1990 Совет Иттифоқи У21
1990 Совет Иттифоқи (Клуб) 1 (0)
1992 МДҲ 5 (2)
1992 Ўзбекистон 2 (0)
1993—1995 Россия 10 (2)
Бошқарган клублари
2002—2003 Алмаз (Москва) мураббий
2003 Газовик
2006 Витяз (Подолск)
2008—2012 Черенков номидаги академия бол. мр.
2013—2014 Спартак (Москва) мураббий
2013—2014 Спартак У21 (Москва)
2015—2016 Росич 1999 (Московский)
2016—2018 Росич (Москва)
2019—2020 Химик-Арсенал ка. мр.
2020 Химик-Арсенал в. б.
2020 Химик-Арсенал
2021 Химик-Арсенал ка. мр.
2021 Арсенал-2 ка. мр.
2021—2022 Арсенал-2
2024—2025 Динамо Самарқанд У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Таржимаи ҳол

Андрей фаолиятининг илк йилларида Тошкентда ўйнай бошлаган. Биринчи мураббийи Комарницкий Владимир Дементиевич бўлган. Биринчи жамоаси Тошкентнинг  „Старт“ клуби. 1985-йилда футболчи „Пахтакор“га ўтади ва биринчи лигада ўйнай бошлайди. Кейинги йили у армияга чақирилади ва ССКА (марказий ҳарбий спорт клуби)да „хизмат қилади“. 1988-йилда жамоанинг катта лигага қайтишига ёрдам бериш истагида „Пахтакор“га қайтади. Бу иш 1990-йилда амалга ошади.

1992-йилда Тарханов футболчини „Пахтакор“да ўйнаши борасида ҳеч қандай истиқбол йўқлигини айтиб, „Спартак“га ўтишга кўндиради[2]. „Спартак“ таркибида у беш марта Россия чемпиони бўлган. 1996-йилда жамоа сардори этиб сайланади.

90-йилларнинг ўрталарида тўпиғидан жароҳат олиб, узоқ вақт даволанди ва майдонга қайтгач, аввалгидек, майдонда тўп сура олмайди.

Фаолияти давомида СССР/МДҲ, Ўзбекистон ва Россия терма жамоаларида ўйнаган.

1994-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси. Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик билан шуғулланган. 2008-йил ноябр ойидан 2012-йил декабригача „Спартак“ спорт мактаби мураббийи (Москва) лавозимида ишлаган. 2013-йил июл ойидан 2014-йил апрел ойига қадар „Спартак“ (Москва) ёшлар жамоаси катта мураббийи вазифасида ишлаган. 2014-йил 23-апрелда оилавий сабабларга кўра лавозимни тарк этган[3]. 2015-йилнинг январ ойидан 1999-йилда янги ташкил этилган Москванинг „Росич“ жамоасига мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик „Росич“ клубининг асосий жамоасини бошқарган[4].

2019-йилдан буён „Химик-Арсенал“ клуби бош мураббийи. 2020-йилда Сергей Подпали Туланинг „Арсенал“ клубига тайинлангач, у бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлди.

Ютуқлар

Жамоа

  • 1992, 1993, 1994, 1996, 1997-йилларда Россия чемпиони;
  • 1991—1992-йилларда СССР кубоги ғолиби;
  • 1993—1994-йилларда Россия кубоги ғолиби;
    • 1990-йил Ёшлар ўртасидаги Европа чемпиони (21 ёшгача СССР терма жамоаси таркибида);
  • 1993-йил Ҳамдўстлик кубоги ғолиби (4 ўйин, 3 гол);

Шахсий

  • 1991-йил СССРда мавсумнинг энг яхши 33 нафар футболчиси рўйхатида (1) -  № 3;
  • 1992, 1993, 1994-йилларда Россия чемпионатининг 33 нафар энг яхши футболчиси рўйхатида (3): № 1.

Оиласи

Турмуш ўртоғи Светлана  ва  Дариа (1994-йил 9-июлда туғилган) исмли қизи бор.

Манбалар

  1. ↑ „Тошкентда туғилган Андрей Пятницкий Ўзбекистонга қайтмоқда.“ (2023-йил 23-декабр).
  2. ↑ Пахомов С. Андрей Пятницкий: Мечтаю о франсузской отбивной // Спорт-Экспресс Футбол. — 1996. — № 27. — с. 3.
  3. ↑ „Пятницкий по семейним обстоятелствам не сможет руководит молодёжним составом“. 24-апрел 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2022-йил.
  4. ↑ Бивший игрок „Спартака“ — тренер молодёжной команди „Росич“

Ҳаволалар