Андрей Дмитриевич Сахаров (21-май 1921-йил 14-декабр Москва 1989-йил) – рус назариётчи физиги, жамоат арбоби, СССРда водород бомбасини яратганлардан бири (1953), академик (1953), 3 марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1953, 1956, 1962). Москва университетини тугатган (1942). СССР Фанлар академиясининг П. Н. Лебедев номидаги Физика институтида ишлаган (1945-йилдан). Илмий ишлари магнит гидродинамикаси, плазма физикаси, бошқариладиган термоядро синтези, элементар зарралар, астрофизика, гравитацияга оид. Бошқариладиган термоядро реаксиясини юзага келтириш учун магнит майдонида қизиган плазмани қўллаш ғоясини таклиф этган (И.Й. Тамм билан ҳамкорликда). 50-йилларнинг охирида ядро қуролларини синашни тўхтатиш кераклиги тўғрисида фаол иштирок этган. 60-йилларнинг охири – 70-йилларнинг бошида ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракатининг етакчиларидан бири. Сахаров „Тараққиёт, тинч-тотув яшаш ва интеллектуал эркинлик тўғрисида мулоҳазалар“ (1968) асарида бир-бирига қарамақарши турган социалистик ва капиталистик системада ядро уруши, очлик, экологик ва демографик ҳалокат, жамият маънавиятининг инқирози, ирқчилик, миллатчилик, диктаторлик режими каби инсониятга солаётган таҳдидлар устида фикр юритди. Жамиятни демократлаштириш ва қуролсизлантириш, икки системани яқинлаштиришга олиб борадиган интеллектуал эркинлик, социал ва илмий техника тараққиётини барқарор этиш масалалари кўтарилди. Мана шу асар Ғарбда эълон қилинганидан сўнг Сахаров ҳамма махфий ишлардан четлаштирилди. Афғонистонга совет қўшини киритилишига очиқдан-очиқ норозилик изҳор қилгани учун 1980-йил январда барча мукофотларидан маҳрум этилди ва Горкий шаҳрига сургун қилинди. У ерда ҳам Сахаров ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятини давом эттирди. Сургундан 1986-йилда қайтган. Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати (1975)[1].

Андрей Дмитриевич Сахаров

Андрей Сахаров, 1989-йил
Таваллуди 21-май 1921-йил
Москва, РСФСР
Вафоти 14-декабр 1989-йил(1989-12-14)
(68 ёшда)
Москва, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси физик, ҳуқуқ ҳимоячиси, ядро физиги, сиёсатчи
Иш жойлари СССР Фанлар академияси П.Н. Лебедев номидаги Физика институти (1947—1950, 1969—1980)
Таълими Москва давлат университети Физика факултети
Академик раҳбарлари Игор Тамм
Машҳур шогирдлари Владимир Лебедев
Машҳур ишлари РДС-37
Совет ядро дастури
Сар бомба
Портлаш билан помпаланадиган оқим сиқиш генератори
Электромагнит пулс
Токамак
Муон-катализланадиган синтез
Сахаров шартлари
Индуксияланган гравитация
Протон парчаланиши
Диссидент
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
Сахаров мукофоти
Таъсир кўрсатган биринчи водород бомбаси яратувчиларидан, ҳуқуқ ҳимоячи, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби
Мукофотлари
Nobel mukofoti laureati
Нобел мукофоти лауреати
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти (1975)
Совет (1980-йил барчасидан маҳрум қилинган):
«Mehnatda jasorat ko’rsatgani uchun (Harbiy jasorati uchun) yubiley medali. Vladimir Ilich Lenin tavalludining 100 yilligi munosabati bilan ta’sis etilgan»
Lenin mukofoti
Хорижий:
Vitis xochi ordeni Katta xochi kavaleri
Турмуш ўртоғи Клавдия Вихирева (1943–1969)
Елена Боннер (1972–1989)
Веб-сайт Сахаров виртуал музейи

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил