Andriy Melnik
| Андрий Ярославович Мелник | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
украинча: Андрій Ярославович Мельник 1975-йил 7-сентябр Лвов, Украина ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Таълим | Лвов университети |
| Касби | ҳуқуқшунос |
| Фаолияти | Украина ташқи ишлар вазирлиги дипломати |
| Илмий унвони | юридик фанлари номзоди |
Андрий Ярославович Мелник (украинча: Андрій Ярославович Мельник; 1975-йил 7-сентябр, Лвов, Украина ССР, СССР) — украиналик дипломат. 2023-йил 20-июндан Украинанинг Бразилиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси. Украинанинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (2014—2022), Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари (2022—2023) бўлиб ишлаган. Юридик фанлар номзоди.
Биографияси
Андрий Мелник 1997-йилда Иван Франко номидаги Лвов давлат университетини тамомлаган, халқаро муносабатлар бўйича мутахассис ва немис тили таржимони. Кейинчалик Мелник Швецияда Лунд университетининг ҳуқуқ факултетида таҳсил олади ва бу ерда халқаро ҳуқуқ магистри даражасини олган. Гарвард университетида малака оширган. Инглиз ва немис, испан (ўрта даражада), украин (она тили) тилларини яхши билади[1].
1997-йилдан дипломатик хизматда, Украина Президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлимида катта маслаҳатчи [1], 1999-йил августидан 2003-йил декабригача Украинанинг Австриядаги элчихонасининг иккинчи, биринчи котиби[1], 2004-йил январидан 2005-йил мартигача Украина Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бош бошқармасининг бош маслаҳатчиси[1], 2005-йил апрелидан 2007-йил мартигача Украина Президенти котибияти ташқи сиёсат бош бошқармаси департамент директори ўринбосари — бўлим бошлиғи[1], 2007-йил апрелдан 2010-йил июлгача Украинанинг Гамбургдаги бош консули[1], 2010-йил августидан 2014-йил мартигача Украина Ташқи ишлар вазирлигининг учинчи ҳудудий департаменти директори[1], 2014-йил мартидан 2015-йил январигача Украина Вазирлар Маҳкамаси вазирининг ўринбосари[1] бўлиб ишлаган. 2020-йил 21-августда Мелник ИИ даражали „Хизматлари учун“ ордени[2], 2021-йил 22-декабрда 1-даражали „Хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган[3]. 2014-йил 19-декабрдан 2022-йил 9-июлгача Украинанинг Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси[4][5], 2022-йил 18-ноябрдан 2023-йил 11-июлгача Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари[6][7] бўлиб ишлаган. 2023-йил 20-июндан Украинанинг Бразилия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
Ишдан бўшатилиши
2022-йил май ойида Мелник Германия канслерининг Киевга ташриф буюришдан бош тортгани сабабли Олаф Счолзни „жигардан қилинган колбасага“ қиёслайди ва бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлади. Жанжал бошланганидан бир ой ўтгач, Мелник Счолзга айтган сўзларидан афсусда эканлигини айтади, ўз шарҳини „дипломатик жиҳатдан ноўрин“ деб таърифлайди ва Счолздан шахсан кечирим сўрашга ваъда беради[8].
2022-йил июн ойида дунёнинг бир қатор мамлакатларида Мелник украин миллатчилари етакчиси Степан Бандерани ҳимоя қилгани учун қаттиқ танқидга учрайди. Германиянинг „Билд“ газетаси Германия, Исроил ва бошқа бир қатор мамлакатларда Бандеранинг Иккинчи жаҳон урушидаги роли, унинг қўшинининг Германия национал-социалистлари билан ҳамкорлиги ва яҳудийларни оммавий қотилликдаги иштироки туфайли жуда танқидий қабул қилишини таъкидлашган[9].
Бир ҳафта ўтгач, Украина президенти Володимир Зеленский Мелникни бошқа тўрт элчи билан бир вақтда Германия элчиси лавозимидан озод қилади ва буни одатий элчилар ротациясининг бир қисми деб атайди[10]. Cорриэре делла Сера нашрига кўра, Украинанинг Берлиндаги элчисининг „анча кескин“ истеъфога чиқишига Германиянинг Киевга 9 миллиард долларлик ёрдам пакетини тўсиб қўйгани сабаб бўлган[11].
Оиласи
Оилали, ўғли ва қизи бор[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Мельник Андрій Ярославович“. бразил.мфа.гов.уа. Қаралди: 2024-йил 10-феврал.
- ↑ „Указ Президента України № 335/2020 «Про відзначення державними нагородами України з нагоди Дня незалежності України»“. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
- ↑ „Указ Президента України № 669/2021 від 22 грудня 2021 року «Про відзначення державними нагородами України з нагоди Дня працівників дипломатичної служби»“. 2021-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-декабр.
- ↑ „Указ Президента України № 944/2014 «Про призначення А.Мельника Надзвичайним і Повноважним Послом України у Федеративній Республіці Німеччина»“. Офіційний сайт Президента України. 2021-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-июл.
- ↑ „Указ Президента України №479/2022 «Про звільнення А.Мельника з посади Надзвичайного і Повноважного Посла України у Федеративній Республіці Німеччина»“. Офіційний сайт Президента України. 2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-июл.
- ↑ „«Про призначення Мельника А. Я. заступником Міністра закордонних справ України»“ (эн). www.кму.гов.уа. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „Про звільнення Мельника А. Я. з посади заступника Міністра закордонних справ України“ (эн). www.кму.гов.уа. Қаралди: 2023-йил 12-июл.
- ↑ „Мелнйк wилл сич беи Счолз энцчулдиген“. ЗДФҳеуте (2022-йил 22-июн). 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июл.
- ↑ „Мелнйк верлäсст wоҳл Деуцчланд“. Билд (2022-йил 4-июл). 2022-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „Украине дисмиссес иц амбассадор то Германй афтер cонтроверсиал ремаркс“. Неw Ёрк Тимес. 2022-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
- ↑ Федериcо Фубини. „Ла Германиа блоccа гли аиути делл’Уэ алл’Уcраина: тенсионе су гас э санзиони“ (ит-ИТ). Cорриэре делла Сера (2022-йил 7-октябр). 2022-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.