Анемограф, анеморумбограф (юн. анемос — шамол, гропҳо — ёзаман) — шамол тезлиги ва йўналишини қайд қилувчи ўзиёзар асбоб. Шамол тезлигини ҳам сезувчи қисм вазифасини анемометр, йўналишини кўрсатувчи қисм вазифасини эса флюгерка (пирпирак) ўтайди. Анемограф сезувчи қисмларининг кўрсатиши қайд қилувчи киемга электр токи ёрдамида (туташма Анемограф), баъзан, механик ва манометрик усулларда ўтказилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил