Анфилада (франс. энfi ладе) – тўғри чизиқ бўйича бир-бири билан туташган қатор хоналар. Уларнинг эшиклари ҳам бир ўқ бўйлаб жойлашган бўлиб, бу эшиклар очиқ турганида бино узайгандек туюлади. Анфилада кўпроқ барокко ва классисизм услубидаги сарой ва музей биноларига хос.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил