Андоза параметрлари Ангел Фаcе – пушти рангли флорибунда атиргул нави. У илк марта Ҳерберт Сwим ва Wеэкс Росе Гроwерс томонидан етиштирилган. 1968-йилда АҚШга олиб келтирилган. 2002-йилда Алл-Америcа Росе Селеcтионс танловида ғолиб деб топилган[1].

Ангел Фаcе
Атиргул
Биологик классификация
Олам: О'симликлар
Синф: Ёпиқ уруг'лилар
Туркум: Флорибунда
Оила: Ангел Фаcе
Тур: Ангел Фаcе атиргули

Таърифи

Чарлес ҳамда Бригид Қуэст-Рицон томонидан ёзилган Энcйcлопедиа оф Росес китобида Ангел Фаcе атиргулига таъриф бериб ўтилган. Унда бу гул навининг 30 йил олдин яратилгани, бинафша ранглиси шу турга мансуб гуллар ичида энг яхшиси эканлиги айтилган. Бунга кўра флорибунданинг эски турлари янгиларидан авзалроқ эканлиги исботланган[2].

Ангел Фаcе ташқи кўринишидан бутасимон бўлиб. Тик ўсади. Баландлиги 3 фут келади, барглари кенг ва ялтироқ. Асосан яшил рангда. Пояси узун бўлиб, гулдасталар тайёрлаш учун кесиб олишга жуда қулай. Сийрак буталардан иборат бўлса-да, кўп гул ҳосил қилади. Қуёшли очиқ жойларда, нам ва қуритилган тупроқларда ҳам яхши ўсади. Гулларининг ранг ҳосил қилиши ҳам минтақасидаги қуёшга боғлиқ деган таҳминлар мавжуд. Гуллари кўпинча уч қиррали қирқилгансимон, пушти, бинафша, ёқут рангларга эга. Поясида битта дона ёки тўпгуллар ҳосил қилиб бир нечтагача очилади. Ҳушбўй ва ширин ҳидли, ҳиди бўйича ҳам бир қанча совринларни олган. Маҳаллий етиштиришда мавсумга қараб ҳашаротларга қарши дезинфексиялар, касаллик ва бошқа ташқи омилларга қарши чоралар қўллаш керак. Ҳидининг ўткир ва ҳушбўйлиги сабабли ҳам турли ҳашаротлар, асалариларни ўзига жалб қилади[3].

Мукофотлари

Алл-Америcа Росе Селеcтионс (ААРС) мукофоти ғолиби (1969-йил).

Манбалар

  1. ↑ „Қуэст-Рицон & Қуэст-Рицон 2011“. Қаралди: 33.
  2. ↑ „Қуэст-Рицон & Қуэст-Рицон 2011“. Қаралди: 33.
  3. ↑ Натионал Гарденинг Ассоcиатион. „"Роса 'Ангел Фаcе'“. Қаралди: 2019-йил 11-август.