Angel Otom
| Ангел Отом | |
|---|---|
|
Отом 2024-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2003-йил 30-июн Мейcауаян, Булаcан, Филиппин |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
Ангел Маэ Отом (2003-йил 30-июнда туғилган) – 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этган филиппинлик пара сузувчи.
Ёшлик йиллари ва таълими
Ангел Отом 2003-йил 30-июнда туғилган[1]. Унинг отаси Марлоу татуировка чизувчи рассом, онаси Мила эса ўқитувчи ҳисобланади[2]. У туғма юқори аъзо етишмовчилиги билан туғилган[3], чап қўли йўқ, ўнг қўли ривожланмаган[3][4].
Отом Олонгапо шаҳар миллий ўрта мактабида таълим олган. 2019-йилда туман мактаб матбуот конференсиясининг муҳаррирлик карикатура танловида қатнашган ва ушбу танловда оёқлари билан чизган[5].
Карераси
Отом 2018-йилда Марикинада бўлиб ўтган Филиппин ногирон спортчилари ассоциацияси (ПҲИЛСПАДА) миллий пара ўйинларида иштирок этган. Шундан кейин спортчи 2019-йилда Филиппин миллий пара сузиш жамоасига аъзо бўлган. Унинг биринчи халқаро мусобақаси 2021-йилдаги Бирлашган Араб Амирликларининг Баҳрайн шаҳрида ўтказилган Осиё Ёшлар Пара Ўйинлари бўлиб, у аёллар орасида 50 метрга чалқанча сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритган[6][7].
Отом АСЕАН Пара Ўйинларида, хусусан, 2022 ва 2023-йиллардаги мусобақаларда иштирок этган[2]. У 2022-йилда учта олтин медал ва 2023-йилда тўртта олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, спортчи 2022-йилда Ханчжоуда ўтказилган Осиё Пара Ўйинларида ҳам қатнашган[5].
Отом 2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган[6].
2024-йилги Парижда ўтказилган Ёзги Паралимпия ўйинларида Отом Ангел икки турда иштирок этган. Спортчи аёллар ўртасида С5 тоифасида 50 метрга чалқанча сузиш баҳслари финалида 6-ўринни эгаллаган[8]. Шунингдек, у С5 тоифасида 50 метрга чалқанча сузиш баҳслари финалига чиқишга ҳам муваффақ бўлган[4]. Отом мусобақада 45.78 сонияда масофани сузиб ўтиб, энг яхши шахсий натижасини қайд этган ва якунда бешинчи ўринни эгаллаган[9].
Манбалар
- ↑ „ОТОМ Ангел Маэ“. Парис 2024 Паралймпиcс. Қаралди: 2024-йил 7-сентябр. (алтернате линк, алтернате линк 2)
- ↑ 2,0 2,1 „Танкер Ангел Отом эмергес ас Пҳилиппинес’ фирст трипле голд wиннер“. БусинессWорлд (2023-йил 7-июн). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 Маланум, Жеан. „Отом флаг-беарер ат Паралймпиc Гамес cлосинг cеремонй“. Пҳилиппине Неwс Агенcй (2024-йил 7-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Бригҳт футуре: Ёунг сwиммер Ангел Отом реачес Паралймпиc финал“. Рапплер (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ 5,0 5,1 Масой, Ниэл Виcтор. „Сwиммер Отом макес Паралймпиcс дебут“ (эн). Тҳе Манила Тимес (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ 6,0 6,1 Маланум, Жеан. „Отом, Гаwилан қуалифй фор Wорлд Пара Сwимминг Чампионшипс“. Пҳилиппине Неwс Агенcй (2023-йил 9-май). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ Тринидад, Чино (cорреспондент), Тиангcо, Мел (неwс анчор). Пинай сwиммер на си Ангел Отом, wаги нг бронзе медал са 2021 Асиан Ёутҳ Паралймпиcс са Баҳраин. ГМА Интегратед Неwс.
- ↑ „Отом финишес 6тҳ ин 50м баcкстроке ас Чина сwеэпс подиум“. АБС-CБН Неwс (2024-йил 4-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
- ↑ „Отом сец неw персонал-бест, финишес 5тҳ ин wомен'с 50м буттерфлй“. АБС-CБН Неwс (2024-йил 7-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.