Ангиостомия (ангио… ва юн. стома — тешик) вазостомия — қон оқишини кузатиш ва зарурият бўлганда қон олиб, унинг таркибини аниқлаш мақсадида томирларга махсус най — фистула қўйиш усули. Най ичига узун игна киритиб, қон шу игна (шприц) ёрдамида тортиб олинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил