Angiotenzin
Ангиотензин, ангиотонин, гипертензин — биологик фаол модда; кимёвий тузилишига кўра пептид; қон томирларни торайтириб, артериал босимни оширади, организмдаги сув-туз алмашинувини бошқаради, алдостерон, простагландинлар ва бошқа гормонлар ҳосил бўлишига хизмат қилади. Ангиотензин полипептид бўлиб, бир неча аминокислотадан иборат. Қон плазмасидаги ангиотензиногендан ҳосил бўлади. Ренинангиотензин системасининг таркибий қисми ҳисобланади. Табиий Ангиотензиндан қолишмайдиган аналоглари синтез қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |