Angishvonagul

Ангишвонагул, ўймоқгул (Дигиталис) — сигирқуйруқдошлар оиласига мансуб икки йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Европа ва Осиёда 25 га яқин тури бор. Барчаси заҳарли. Ангишвонагулнинг пояси тикка (узунлиги 40-150 сантиметр), барглари кетма-кет жойлашган, барг чети аррасимон, баъзи турларида текис. Барглар поянинг остидан учига томон майдалашиб боради. Гуллари шингил тўпгулга йиғилган, гултожи қўнғироқ ёки ангишвонага ўхшаш; ўсимлик номи ҳам шундан олинган. Қизил ангишвонагул ва сариқ ангишвонагулнинг баргидан пурпуреа ангишвонагул, пурпуреа ангишвонагул, дигитоксин, гитоксин ва юрак касалликларига қарши ишлатиладиган бошқа глюкозидлар олинади. Ангишвонагулнинг бошқа турларидан олинган препаратлар (масалан, абицин) ҳам шу каби касалликларни даволашда қўлланади. Ангишвонагулнинг баъзи хиллари Ўзбекистонда хушманзара ўсимлик сифатида экилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |