Angkor Vat
Ангкор — Камбоджа (Сиём Реап шаҳри яқини)даги ҳашаматли сарой, ибодатхона, сув омбори ва каналлардан иборат мажмуа. ИХ — ХИИИ асрларда қурилган (ҳозир тарихий музей — қўриқхона). Камбоджа пойтахтидаги қадимги шаҳар ҳаробасини ўз ичига олган — Яшодҳарапури (ИХ аср охири) ва Ангкор Тхом (ХИИ аср охири — 1432; мурабба тарҳли, майдони 9 км². Марказида Баён ибодатхонаси), асоси тошдан, юқориси ёғочдан ишланган саройлар, „ғор ибодатхоналар“ поғонали пирамида кўринишида, шунингдек йирик Ангкор Ват (тахминан 1113 — 1150; майдони 1300х1500 м) ҳайкалтарошлик безакларига бой. Безаклардаги буртма тасвирларда „Маҳабҳарата“ мазмунлари катта ўрин эгаллайди, геометрик жиҳатдан мустаҳкам режа асосида қурилганлиги билан ажралиб туради. „Фоп — ибодатхона“ атрофи равокути устунлар қатори ва дарвозахонаси кўшкли, бурчаклари минора — буржли. Мажмуа ташқаридан канал билан ўралган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |