Ангола Республикаси (португалча: Репúблиcа де Ангола) – Африканинг жануби-ғарбидаги давлат. Атлантика океани соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 18 вилоятга бўлинган. Майдони - 1246,7 минг км2, аҳолиси - 18 498 000 киши (2009). Пойтахти – Луанда шаҳри.

Ангола Республикаси
Републиcа де Ангола
Шиор: Виртус Унита Фортиор
Мадҳия: Ангола Аванте
Location of Angola
Пойтахт Луанда
Энг катта шаҳар пойтахти
Расмий тил(лар) Португал тили
Ҳукумат Президентлик республикаси
Жосé Эдуардо дос Сантос
Пауло Кассома
Мустақиллик (Португалиядан)
• 
11-ноябр, 1975-йил
Майдон
• Бутун
1,246,700 км2 (23-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2014-йилги рўйхат
25,789,024[1] (50-ўрин)
• Зичлик 20,69/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2008-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$105,078 млрд.[2] (62-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$6,251[2]
Пул бирлиги Кванза (АОА)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма АО
Телефон префикси 244
Интернет домени .ао

Давлат тузуми

Ангола – республика. 1975-йилда қабул қилинган ва 1991-йилда тузатишлар киритилган конституцияга биноан Ангола демократик, ҳуқуқий давлат, асосий мақсади – тинчлик, адолат ва ижтимоий тараққиёт асосида эркин демократик жамият қуришдан иборат. Давлат бошлиғи – 5 йил муддатга сайланадиган президент. У яна уч муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга. Қонун чиқарувчи ҳокимият – 220 депутатдан иборат Миллий ассамблея. Ижрочи ҳокимият бош вазир бошчилигидаги ҳукуматдир. Унинг таркибини президент тайинлайди ва Миллий ассамблея тасдиқлайди.

Табиати

Бенгуэла, Ангола

Ангола ҳудудининг кўп қисми 1000 – 1500 метр баландлиқдаги ясси тоғлардан иборат. Ғарбдаги Бие тоғ ҳавзасининг энг баланд нуқтаси – 2610 метрли Моко чўққиси. Атлантика океани соҳили бўйлаб торгина денгиз бўйи пасттекислиги ястаниб ётади. Иқлими тропик, қишда иссиқ, қуруқ, ёзда нам. Энг иссиқ ойдаги ўртача ҳарорат 21 дан 29 °C гача, энг совуқ ойда 15 дан 22 °C гача. Мамлакат ичкарисида ёғингарчилик 500 – 1500 мм, соҳилда 50 – 500 мм. Энг катта дарёлари: Кванза, Кунене, Кубанго ва Конгонинг ирмоқлари – Касаи, Кванго. Ангола ҳудудининг бир қисмидан Замбези дарёси оқиб ўтади. Дарёлари кўпостонали, гидроэнергия захиралари катта. Ўсимликлари йилнинг қуруқ фаслида барг ташлайдиган саванна типли ва тропик ўрмонлардан иборат. Миллий боғлари: Порту-Алешандри, Камея, Кисама, Муна.

Аҳолиси

Ўқувчилар синфхонада, Ангола
Луэна, Мохико Провинсияси

Аҳолининг 96% га яқини банту тил оиласи халқлари: мбунду, конго, овимбунду, лугази ва бошқаларга мансуб. Португаллар ҳам яшайди. Расмий тили – португал тили. Аҳолининг 90% маҳаллий анъанавий динга эътиқод қилади; қолганлари – католиклар. Аҳолининг ўртача зичлиги – 1 км2 га салкам 5 киши. Аҳолининг 28% шаҳарларда яшайди. Энг катта шаҳарлари: Луанда, Лобиту, Уамбо.

Тарихи

Ангола ҳудудида ХИВ асрдан Конго давлати, ХВ асрдан Ндонго, Лундо, Бен-гела, ХВИИ асрдан Матамба ва Касанже давлатлари мавжуд бўлган. 1482-йилда Анголада португаллар пайдо бўлди. ХВИ асрда улар қал’алар, шу жумладан Сан-Паулу-ди-Луанда қал’асини (1576) барпо этдилар; бу қал’а келгусида мамлакатни мустамлакага айлантириш маркази бўлди. ХВИИ асрда Ндонго ва Матамба давлатларининг аёл ҳукмдори Зинга Мбанди Нгола португал босқинчиларига қаршилик кўрсатиш курашига бошчилик қилди. Унинг вафотидан кейин Ндонго давлати португал мустамлакачиларининг зарбалари остида парчаланиб кетди. Лундо давлати ХИХ аср охиригача мустақиллигини сақлаб қолди. Амалда Португалия Анголанинг бутун ҳудудини ХХ асрнинг 20-йиллари бошларидагина эгаллаб олди. ХИХ аср ўрталаригача Анголада қул савдоси давом этди (300 йил мо-байнида Анголадан салкам 5 млн. киши олиб кетилди). 1885 – 1899-йилларда Португалия, Белгия, Германия ва Букж Британия ўртасида ҳозирги Ангола чегарасини белгиловчи битимлар тузилди. 1951-йилгача Ангола Португалиянинг мустамлакаси мақомида бўлди. 1951-йилда Португалиянинг „денгиз орти вилояти“ деб эълон қилинди. Ангола халқи босқинчиларга қарши доимо курашиб келди. 1961-йил Анголада бошланган қуролли қўзғолон кейинчалик мустамлакачиларга қарши умумхалқ курашига айланиб кетди. Унга уч сиёсий куч: МПЛА (Ангола озодлиги халқ ҳаракати), УНИТА (Анголанинг тўла мустақиллиги учун миллий иттифоқ) ва ФНЛА (Ангола озодлиги миллий фронти) бошчилик қилди. 70-йилларга келиб бу ташкилотлар мамлакат шарқидаги ва жануби-шарқидаги анчагина жойларни озод қилишга эришди. 1974-йилда Португалиядаги фашистлар диктатураси ағдариб ташлангач, демократик ҳукумат Ангола халқининг мустақилликка бўлган ҳуқуқини тан олди. 1975-йилда тузилган ўтиш ҳукуматига МПЛА, УНИ-482ТА, ФНЛА вакиллари кирди. Бироқ гуруҳлар ўртасидаги ихтилофлар натижасида ҳукуматнинг фаолияти тўхтаб, мамлакатда фуқаролар уруши бошланди. УНИТА Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)нинг мадади билан МПЛАга қарши курашди. МПЛА эса Кубадан ёрдам сўради. 1988-йил майда Ангола, Куба, ЖАР ва АҚШ ўртасидаги музокара якунида имзоланган битимга биноан Анголадан ЖАР ва Куба қўшинлари олиб кетилди. Халқаро ҳамжамиятнинг куч-ғайратлари туфайли 1991-йил 31-майда МПЛА ҳукумати ва УНИТА вакиллари имзолаган ҳужжатларга биноан 1992-йил 29–30-сентабр кунлари Анголада БМТ вакиллари кузатувида парламент ва президент сайловлари бўлиб ўтди. Янгиланган конституция (1991-йил март) кўп партияли демократия қоидасини мустаҳкамлади; 30 дан ортиқроқ партия рўйхатга олинди. Ангола 1976-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 11-ноябр – Мустақиллик эълон қилинган кун (1975).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Ангола озодлиги халқ ҳаракати (МПЛА) асосий сиёсий куч ҳисобланади. У 1956-йилда тузилган. Анголанинг тўла мустақиллиги учун миллий иттифоқ (УНИТА) – сони ва нуфузи жиҳатидан иккинчи сиёсий куч. Ўзини тарихий партия деб ҳисобловчи Ангола озодлиги миллий фронти (ФНЛА) сиёсий майдонда алоҳида ўринни даъво қилмоқда.

Хўжалиги

Ангола – иқтисодий жиҳатдан суст ривожланган мамлакат. Аҳолининг 80% га яқини қишлоқ хўжалигида банд. Унинг иқтисодий аҳволига сўнгги 15 йил мобайнида уруш етказган бевосита моддий зарар салкам 20 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи иқтисодий алоқа ва товар муомаласининг асосий ҳажми ғарб мамлакатларига тўғри келади. Четга чиқариладиган маҳсулотининг 90% дан кўпроғи (асосан нефт) АҚШ, Бразилия, Европа мамлакатларига кетади. 1985-йилдан Ангола Европа ҳамжамиятининг қўшиб олинган аъзоси. 1989-йилда Халқаро валюта фонди ва Халқаро таъмирлаш ва тараққиёт банки (ХТТБ)га қабул қилинган.

Саноати

Асосий фойдали қазилмалари: Нефт, олмос, марганес, уран, олтин, кварс, мармар, мис ва полиметалл рудалар. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 56% нефт ва нефт маҳсулотларига тўғри келади. Қурилиш индустрияси ривожланмоқда. Семент, шина заводлари, тўқимачилик фабрикалари, қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишловчи (кофе, шоли оқлаш, қанд-шакар, балиқ-консерва) корхоналари мавжуд. Кофе, сизал, шакарқамиш етиштирилади. Маккажўхори, оқжўхори, шоли, банан, батат ҳам катта ўрин тутади. Хурмо, араҳис ва тамаки тайёрланади. Қорамол, чўчқа, эчки боқилади, аммо чорвачилик мамлакат эҳтиёжини тўла қондирмайди. Денгиз балиқчилиги ривожланган.

Транспорт

Темир йўллари – 3,3 минг километр, автомобил йўллари – 80 минг километр, асфалт ланган йўллари – 8,4 минг километр. Денгиз портлари Лобиту, Луанда ва Кабинда. Луандада халқаро аэропорт бор. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ, Бразилия. Пул бирлиги – кванза.

Ижтимоий соҳа

Маорифи

Илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 1975-йил аҳолининг 90% саводсиз бўлган. Мамлакат мустақилликка эришгач, умумий мажбурий бошланғич таълим жорий этилди, педагог кадрлар тайёрлаш маркази ташкил қилинди. Луандада университет (1963-йил ташкил этилган), бир қанча илмий тадқиқот ва илмий жамиятлар, Миллий ва Муниципалитет кутубхоналари, тиббиёт тарихи ва тарихий-этнографик музейлари бор.

Матбуоти

Радиоэшиттиришн, телекўрсатуви. „Жорнал де Ангола“, „Коррейнода Семана“ газеталари, „Терра Анголана“, „Прогрессу“ журналлари нашр этилади. Давлат телевидениеси ва радиоси португал ҳамда маҳаллий тилларда кўрсатув ва эшиттириш олиб боради. „Ангола пресс“ (АНГОП) ахборот агентлиги мавжуд.

Адабиёти

Анголада банту тиллари оиласига мансуб кимбунду, умбунду ва бошқа тилларда бой оғзаки адабиёт мавжуд.

Адабиёти

Ёзма адабиёт асосан португал тилида ривожланган. Илк давр (1855 – 1930)да кичик адабий шакллар – шеър ва фелетон ривожланди. Педру Машадунинг „Африка саҳналари“ ва Антониу ди Асиз Жуниорнинг „Марҳуманинг сири“ романлари машҳур бўлди. 1960-йилгача мустамлакачиликни фош қилиш (Каш-тру Сороменюнинг „Ўлик ер“, 1949; „Бурилиш“, 1957) марказий мавзу эди. Шундан кейинги даврда миллий озодлик кураши мавзуи устун бўлди. Кўпчилик ёзувчилар қувғинда бўлганлиги учун Ангола тараққийпарвар адабиёти асосан чет элларда ривожланди. Мунделе Диа Кванза, А. Нето, К. Андради, М.ди Анради, Л. Виейра каби ёзувчиларнинг қисса, шеър, достонлари юзага келди. Мустақилликка эришилгандан кейин демократик ўзгаришлар учун кураш асосий мавзу бўлиб қолди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Ангола қишлоқлари доира шаклида қурилган. Турар жойлари тўғри бурчакли (баъзан доирасимон) шаклда, қозиқ синчлар шох-шабба билан ўралади ёки лой билан сувалади. Европаликлар келгач, шаҳарлар пайдо бўлди, улардаги уйлар португалча тоифада, барокко ва илк классицизм шаклларида қурила бошлади. ХХ асрдан янги конструксияда янги материаллардан замонавий бинолар тикланди. Анголада қадимдан амалий безак санъати: ёғоч ўймакорлиги (одам ва ҳайвон ҳайкалчалари, мебел нақшинкорлиги), ҳашак ва сомондан тўқималар, нақшин сопол буюмлар ясаш ривожланган[3].

Галлерия

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 2014 популатион cенсус (ИНЕ Ангола)
  2. ↑ 2,0 2,1 „Ангола“. Интернатионал Монетарй Фунд. Қаралди: 2009-йил 1-октябр.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил