Angor quyoni
Ангор қуёни — қуён зоти; тивити ангор эчкисиникига ўхшаганлиги сабабли шу ном билан аталган. Ангор қуёнининг жуни майин, ипаксимон, ранги оқ, баъзан ҳаво ранг ва қора. Ангор қуёнининг калласи катта, қулоғи калта, етук қуёнларнинг вазни 2,3-3,5 килограмм, танаси узунлиги 43 сантиметр. Бир болалашда 7 тагача насл беради. Ангор қуёнининг тивити Ўзбекистон шароитида апрелнинг иккинчи ярмида тараб олинади (бир йилда 250 граммгача тивит), юқори сифатли трикотаж ва фетр маҳсулотлар тайёрланади. Ангор қуёни ёз иссиғига чидамсиз бўлганидан салқин зоналарда боқилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |