Ani Samsonyan
| Ани Самсонян | |
|---|---|
Անի Սամսոնյան | |
|
| |
| Арманистон Милли Мажлиси аъзоси | |
|
Мансаб даври 2019-йил 14-январ | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1990-йил 10-феврал Ереван, Арманистон ССР, Совет Иттифоқи |
| Миллати | арман |
| Сиёсий партияси | Ёрқин Арманистон партияси |
| Алма матер |
Арманистон давлат педагогика университети Миллий фанлар академияси ЭР Давлат бошқаруви академияси |
Ани Тачати Самсонян (арманча: Անի Տաճատի Սամսոնյան; 1990-йил 10-февралда ўша пайтда Арманистон ССР таркибида бўлган Ереван шаҳрида туғилган) – арман сиёсатчиси ва журналисти. 2018-йилги сайловда Ёрқин Арманистон партиясидан[1] номзод сифатида сайланиб, 2019-йил 14-январдан бошлаб Арманистон Миллий Ассамблеяси (парламенти) аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик ишлари бўйича доимий қўмита раис ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда[2].
Самсонян, шунингдек, Арманистон Миллий Ассамблеяси билан Беларус Республикаси Миллий Ассамблеяси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро қўмитанинг аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари, Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеяси (ХҲТ ПА) аъзоси. Арманистон Миллий Ассамблеясининг бир қатор Дўстлик гуруҳларида, жумладан, Арманистон–Австрия, Арманистон–Япония, Арманистон–Латвия, Литва, Эстония, Арманистон–Молдова ва Арманистон–Словения Дўстлик гуруҳлари аъзоси ҳисобланади[3].
Таълими
Ани Самсонян 2011-йилда Арманистон давлат педагогика университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 2011–2013-йилларда Арманистон Миллий Фанлар академияси Халқаро фан ва таълим марказининг халқаро алоқалар бўлимида таҳсил олган[4]. Ҳозирда Арманистон Давлат бошқаруви академияси юридик факултети магистратура босқичида таҳсил олмоқда[5].
Карераси
2010–2012-йилларда Самсонян Ҳ. Шарамбеян номидаги Халқ санъати марказида илмий ходим бўлиб фаолият юритган. 2012–2013-йилларда „АрмНеwс“ медиа телеканалида журналист бўлган. Худди шу йилларда „Дипломат.ам“ таҳлилий веб-сайтида „Информатион Wарс анд Cампаигн“ деб номланган мақолалар туркуми муаллифи сифатида ҳам фаолият юритган. 2013–2014-йилларда „АрмНеwс“ матбуот клуби координатори бўлган. 2015-йилда „Ёрқин Арманистон“ ташаббуси ва кейинчалик шу номдаги партия асосчиларидан бири бўлган, шунингдек, партиянинг матбуот котиби лавозимида ҳам ишлаган. 2017–2018-йилларда Ереван шаҳар кенгашининг шаҳарсозлик ва ер ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича доимий қўмитаси раис ўринбосари лавозимида хизмат қилган. „Wай Оут“ (Чиқиш йўли) фраксияси аъзоси бўлган[6].
Манбалар
- ↑ ԿԸՀ-ն ամփոփեց մանդատ ստացած և մանդատից հրաժարված անձանց ցուցակները, որոշեց ԱԺ առաջին նիստի օրը (арманча)
- ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа | Оффиcиал Wеб Сите | парлиамент.ам“. www.парлиамент.ам. Қаралди: 2020-йил 3-март.
- ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа | Оффиcиал Wеб Сите | парлиамент.ам“. www.парлиамент.ам. Қаралди: 2020-йил 3-март.
- ↑ Անի Սամսոնյան (арманча)
- ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа | Оффиcиал Wеб Сите | парлиамент.ам“. www.парлиамент.ам. Қаралди: 2020-йил 3-март.
- ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа | Оффиcиал Wеб Сите | парлиамент.ам“. www.парлиамент.ам. Қаралди: 2020-йил 3-март.