Анилин (аминобензол, амидобензол, фениламин) умумий формуласи C6Ҳ5НҲ2 бўлган ароматик аминларнинг энг оддийсидир. Моляр массаси 93,2. Анилин рангсиз бўлиб, сувда оз (100 грамм сувда 20° да 3,4 г) эрийди, ўзига хос ёмон ҳидли суюқлик; суюқланиш температураси – 6,15°, қайнаш температураси 184,4°, 20° да зичлиги 1027 кг/м3.

Анилин этил спирт, эфир ва бензолда яхши эрийди. Нилин буғи жуда заҳарли. Анилинни биринчи марта 1826-йилда О. Унфердорбен индигони оҳак билан бирга ҳавосиз қиздириш йўли билан олган ва „кристаллин“ деб атаган. 1841-йилда Й. Ф. Фрицше индигога ўювчи ишқор таъсир эттириб олган моддани нилин деб номлаган. 1842-йилда эса Н. Н. Зинин нитробензолни (НҲ4)2 СО3 таъсирида қайтариш реаксияси орқали нилинни синтез қилди ва уни „бензидом“ деб номлади. Бу усул саноатда кенг миқёсда татбиқ этилди. 1843-йилда юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар ёрдамида олинган барча моддаларнинг бир хил бирикма эканлигини исботлади ва шу билан анилин бўёқлар саноатига асос солинди. Анилин кучсиз асос хоссали бўлиб, унга тегишли реаксиялар орасида диазотлаш реаксияси, яъни нитрит кислота билан бўладиган реаксия катта аҳамиятга эга, чунки бунда олинадиган диазобирикмалар кўпчилик органик бўёқларни синтез қилишда ишлатилади. Анилин оксидланса қора нилин ва эмералдин деган бўёқлар ҳосил бўлади. Анилин фармацевтика моддалари, пластмассалар олишда ҳам ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил