Animatizm
Аниматизм (лотинча, "аниматус" — жонли) ҳам инсонлар ҳаётига та’сир кўрсатадиган, дунёга ёйилиб кетган ўзига хос шахссиз кучнинг мавжудлигига ишончни акс эттирадиган архаик дин шаклларидан бири ҳисобланади. Ушбу атама илк бор инглиз антропологи Р.Маретт (1866-1943) томонидан қўлланган. Олим Океания қабилаларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда, дин пайдо бўлишининг илк босқичида “мана” деб номланган, мўжизакор кучга эга бўлган э’тиқод муҳим рол ўйнаган. Шунингдек, бундай кучга одамлар, ҳайвонлар, предмет ва ҳодисалар ҳам эга бўлиши мумкин деб тасаввур қилинган. Илк жамият вакиллари дини ҳаёт мобайнида айнан, шу кучга эгалик қилишга интилиш ғоясига таянган. Бундай кучларга топиниш қадимда ко'плаб қабилаларга хос бўлган. Масалан, меланизейларда - “мана”, ирокезларда - “оренда”, алгонкинларда - “маниту”, пигмейларда - “мегбе” ва ҳоказо. Шунга кўра, мутахассислар аниматизмнинг архаик давр диний тасаввурларининг ажралмас таркибий қисми бўлгани тўғрисидаги хулосага келганлар. Анимизмдан фарқли равишда, аниматизм шахсий номоддий мавжудотларга нисбатан иймон, ишончни ифода этмайди[1].
Аниматизм жонсиз мавжудотларда мавжуд бо'лган г'айритабиий кучлар тушунчасидан фойдаланиб, анимизмнинг асосини қо'йди ва шу билан янада мураккаб э'тиқод тизимларининг ривожланишига ё'л очди.[2]
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 38.
- ↑ Кото, Корай „Аниматизм ве Мана: Дини Эвримин İлк Аşамаларı“ (тр). УЛУКАЙИН Тüркçэ.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.