Animizm
|
Анимизм (лотинча: анима — жон, руҳ) — жон ва руҳлар борлигига ишониш. Ибтидоий даврда пайдо бўлган. Ибтидоий одамлар табиат кучларига қарши курашда ожизлик қилган, ўз ҳаёти ва танасидаги турли ҳодисалар (туш кўриш, галлюсинация, ўлим ва ҳоказо)ни тушунмаган. Улар жон тана билан боғланган ва у танадан чиқиб кета олади, деб ҳисоблаганлар. Инсонда аста-секин абстракт тафаккур ривожланиши билан моддий нарсаларга боғлиқ руҳ тўғрисидаги тасаввурлар пайдо бўлган. Руҳлар яхши, сахий ҳамда ёмон, ёвуз руҳларга бўлинган. Руҳлар одамлар ҳаётига, турмушига таъсир кўрсата олади деб тасаввур қилинган. Шу сабабли зарур пайтларда уларга қурбонликлар қилганлар. Сўзнинг магик-мўжизавий кучидан фойдаланиб, инсон руҳиятига таъсир этиш, уни ҳасталикдан озод қилиш, табиатига руҳий тетиклик бағишлаш анимизм фазилатлари ҳисобланади. Шунинг учун халқ бахшилари деганда бахшилик, яъни шифо бағишлаш маъноси сақланиб қолган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |