Анжабор (Гераниум cоллинум, Г. реcтум) — ёронгулдошлар оиласининг геранлар туркумига мансуб бир-бирига яқин бир қанча турлардан иборат куп йиллик ўтлар. Барги кенг тўгарак, ромбсимон бўлакларга бўлинган, гули кўкиш-пушти. Ўзбекистон тоғларида ўсади. Таркибида 23-54% таннин (ошловчи) ва бошқа моддалар бор. Илдизининг қайнатмаси табобатда ичдан қон кетишини тўхтатиш, оғриқни қолдириш ва меъда касалликларини даволашда фойдаланилади. Анжабор тери ошлашда ҳам қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил